Линклар

Шошилинч хабар
19 апрел 2024, Тошкент вақти: 08:41

Ўзбекистон мудофаа вазири Қирғизистон ҳарбий делегациясини қабул қилди


12 июнь куни Ўзбекистон мудофаа вазири Абдусалом Азизов Қирғизистон қуролли кучлари бош штаби бошлиғи генерал-майор Райимберди Дуйшенбиев бошчилигидаги ҳарбий делегацияни қабул қилди.

Маҳаллий ОАВларнинг хабар беришича, учрашув давомида мудофаа соҳасида ўзбек-қирғиз ҳамкорлигининг бугунги ҳолати ва ривожланиш истиқболлари, шунингдек ҳарбий йўналишда ўзаро манфаатли алоқаларни мустаҳкамлаш масалалари муҳокама этилди. Томонларнинг диққат марказида Марказий Осиё минтақасида хавфсизликни таъминлаш долзарб вазифа экани таъкидланди.

Учрашув давомида икки мамлакат мудофаа вазирликлари ўртасида мудофаа соҳасида ўзаро манфаатли ҳамкорликни мустаҳкамлашга қаратилган 2018 йилга ҳамкорлик режаси имзоланди.

“Ишончимиз комилки, ҳарбий соҳадаги мустаҳкам норматив-ҳуқуқий базанинг яратилиши, қуролли кучларимиз учун аҳамиятли бўлган икки томонлама тадбирларни режалаштириш ва ўтказишни амалга оширишга ёрдам беради. Уларнинг жанговар шайлигини кучайтиришда ўзига хос “тайёрлов майдони”ни ўтаб, нафақат икки мамлакат хавфсизлигини, балки бутун минтақадаги барқарорликни сақлашга хизмат қилади”, – деди ўз нутқида Ўзбекистон мудофаа вазири.

XS
SM
MD
LG