Линклар

Шошилинч хабар
20 апрел 2024, Тошкент вақти: 15:52

Трамп: Шимолий Корея билан мулоқот ўтказиш имконияти ҳамон мавжуд


АҚШ президенти Доналд Трамп Шимолий Корея раҳбари Ким Чен Ин билан мулоқот ўтказиш имконияти ҳамон мавжуд эканини билдирди.

Оқ уй раҳбарига кўра, Пхенян раҳбари билан музокаралар ўтказилиши мумкин.

Бу ҳақда CNBC канали хабар қилди.

Пайшанба куни АҚШ президенти Дональд Трамп КХДР раҳбари Ким Чен Ин билан 12 июнь куни Сингапурда ўтказилиши режалаштирилган учрашувдан воз кечган эди.

Президент Трампнинг бундай қарор қабул қилишига Пхеньяннинг “чексиз ғазаби ва ошкора хусумати” сабаб бўлган.

25 май куни Шимолий Корея ташқи ишлар вазири ўринбосари Ким Ке Гван Трамп билдирувига жавобан Пхеньян Вашингтон билан муаммоларни ҳал қилишга тайёр эканлигини билдирди.

Гван Трамп қарори “кутилмаган” ва “таассуфли” эканлигини айтган ва АҚШ ва Шимолий Корея ўртасидаги алоқалар қанчалик ёмон аҳволда эканлигини кўрсатишини айтган.

XS
SM
MD
LG