Линклар

Шошилинч хабар
29 март 2024, Тошкент вақти: 12:25

Тошкентда мотоцикл олиб қочган коллеж ўқувчиси дарахтга урилиб ҳалок бўлди


Тошкентда мотоцикл олиб қочган икки нафар коллеж ўқувчисининг бири дарахтга урилиб ҳалок бўлди, иккинчиси қўлга олинди.

Бу ҳақда Тошкент шаҳар Ички ишлар бошқармаси Жамоатчилик ва оммавий ахборот воситалари билан алоқалар бўлими 26 май куни хабар берди.

Хабарга кўра, 22 май куни коллеж ўқувчилари М.Ю. ва К.М. Тошкент шаҳрининг Яккасарой туманида “Max Exem” МЧЖ биноси олдида қаровсиз қолдирилган “Yamaha” русумли мотоциклларни ҳайдаб қочишган.

М.Ю. мотоциклни Чўпонота кўчасида ҳайдаб кетаётиб бошқарувни эплай олмай йўл четидаги дарахтга бориб урилган ва воқеа жойида ҳалок бўлган.

Унинг шериги К.М. қўлга олинган.

XS
SM
MD
LG