Линклар

Шошилинч хабар
29 март 2024, Тошкент вақти: 07:27

Акмал Саидов Ўзбекистонда 100 минг кишига неча маҳбус тўғри келишини айтди


Инсон ҳуқуқлари бўйича миллий марказ директори Акмал Саидов номзоди Ўзбекистон президенти сайловига ҳам қўйилган.
Инсон ҳуқуқлари бўйича миллий марказ директори Акмал Саидов номзоди Ўзбекистон президенти сайловига ҳам қўйилган.

Ўзбекистонда маҳбуслар сони 2,5 баробар қисқарган. Бу маълумотни Инсон ҳуқуқлари бўйича миллий марказ директори Акмал Саидов Тошкентда ўтказган брифингда айтгани тўғрисида kun.uz сайти хабар қилди.

«Бугунги кунда бизда қамоқхоналар 80 фоизга тўлган, вояга етмаганлар учун колониялар 20 фоизга тўлган. Бу факт қамоқхоналардагилар миқдори қанчалик камайганини кўрсатади», – деган Акмал Саидов.

Инсон ҳуқуқлари бўйича миллий марказ директорининг айтишича, Ўзбекистонда ҳар 100 минг кишига 122 нафар маҳбус тўғри келади. Саидовнинг қайд этишича, бу МДҲ давлатлари орасида энг паст кўрсаткич, АҚШдагидан эса, 2-3 баробар пастроқ кўрсаткичдир.

Ўзбекистондаги маҳбуслар сони ва қамоқхоналардаги аҳволга доир Акмал Саидов келтирган рақамларни қиёслаш учун очиқ манбаларда бошқа маълумот йўқ.

XS
SM
MD
LG