Линклар

Шошилинч хабар
17 апрел 2024, Тошкент вақти: 01:18

Тожикисттон МХДҚ: "Зелло" – террор гуруҳлари учун минбар


Сурия ва Ироққа кетган тожикистонликлар.
Сурия ва Ироққа кетган тожикистонликлар.

Тожикистон миллий хавфсизлик давлат қўмитаси террор ва экстремистик ташкилотлар мамлакат фуқароларини Зелло интернет-рацияси орқали ўз сафларига жалб қилаётганини тўғрисида баёнот берди.

Қўмита фикрича, экстремистик гуруҳлар сафига кириб қолган кўпчилик одамлар Интеренет орқали, жумладан Интернетдаги Зелло иловаси ва ундаги – «Роҳнамо ба суи Давлати исломи» («Ислом давлатига йўлланма)» саҳифаси орқали ёлланган. ​

Шу мавзуга бағишланган 21 май куни Тожикистон давлат ТВсида намойиш қилинган фильмда терроризмда айбланиб ҳукм қилинганларнинг иқрорлари кўрсатилган – улар муҳолифатчиларнинг Зелло интернет рацияси орқали чақириқларига биноан террор гуруҳлари сафларига кириб қолганликларини тан олишган.

XS
SM
MD
LG