Линклар

Шошилинч хабар
23 май 2018, Тошкент вақти: 19:29

“РИА Новости” украин хизмати директори суди Херсон шаҳрида бўлиб ўтади


“РИА Новости” агентлигининг украин хизмати директори Кирилл Вишинский.

Россия давлат ахборот агентлигининг Украинадаги бўлими етакчиси Украинанинг Херсон вилоятига этап қилинди. “РИА Новости” агентлигининг украин хизмати директори Кирилл Вишинский Киев шаҳрида давлатга хиёнатда айбланиб, қўлга олинган эди.

Киев бошқарувидаги Қрим автоном республикаси прокуратураси матбуот котиби 17 май куни Херсон шаҳри судида Вишинский иши бўйича эшитув бўлиб ўтишини билдирди.

Вишинский 15 май куни Украина Хавфсизлик хизмати томонидан қўлга олинган, унинг квартираси ва “РИА Новости” украин хизматининг офиси тинтув қилинган эди. Бу ҳолатни Россия кескин қоралади, Европа хавфсизлик ва ҳамкорлик ташкилотининг матбуот эркинлиги бўйича вакили эса хавотир изҳор қилди.

Ҳам Россия, ҳам Украина фуқаролигига эга Вишинский қўлга олинганидан кейин кўп ўтмай, Украина Хавфсизлик хизмати “РИА Новости” украин хизматини Россия Украинага қарши олиб бораётган информация урушида қатнашишда айблади.

Хавфсизлик хизмати етакчиси ўринбосари Виктор Кононенко журналистларга Вишинский “РИА Новости” украин хизмати ҳамда рус давлат ахборот агентлиги “Россия Сегодня” ўртасидаги алоқаларни яшириш учун Украинадаги бошқа рус матбуот нашрлари орқали Россиядан молиявий ёрдам олганини айтди.

XS
SM
MD
LG