Линклар

Шошилинч хабар
29 март 2024, Тошкент вақти: 16:32

Ўзбекистон элчихонаси Ўшда Қирғизистонда яшаётган ўзбекистонликларни қабул қилди


2018-йилнинг 11-12-май кунлари Ўзбекистон Республикасининг Қирғизистон Республикасидаги Элчихонаси Ўш шаҳрида Қирғизистоннинг жанубий ҳудудларида вақтинча ёки доимий яшаётган фуқаролар учун сайёр консуллик қабулини ўтказди.

Бу ҳақда хабар қилган ТИВ расмий сайтига кўра, сайёр қабул давомида Қирғизистоннинг Ўш, Жалолобод ва Боткен вилоятларидан келган 50 дан ортиқ Ўзбекистон фуқаролари консуллик масалалари бўйича маслаҳат ва ёрдам олган.

"Ўзбекистонликлар сўраган асосий саволлар Қирғизистон ҳудудида туғилган болаларнинг фуқаролиги ва уларга Ўзбекистон Республикаси ҳужжатларини олиш, Ўзбекистонга қайтиш сертификати, паспорт бериш ёки алмаштириш, оилавий аҳволи, фуқаролиги, судланмаганлиги тўғрисидаги маълумотномаларни расмийлаштириш ва сўровга кўра бошқа ҳужжатларни олишга доир", дейилган хабарда.

Шунингдек, Ўш вилояти ҳудудида меҳнат фаолиятини амалга ошираётган Ўзбекистон фуқаролари, ишлаш учун рухсатни расмийлаштириш масалалари бўйича маслаҳат беришни сўраган.

Консуллик қабулини ташкил этишда Элчихонага Қирғизистон ҳукуматининг Ўш вилоятидаги Вакилли ваколатхонаси ва Ташқи ишлар вазирлигининг жанубдаги ваколатхонаси кўмак кўрсатдилар.

XS
SM
MD
LG