Линклар

Шошилинч хабар
25 апрел 2024, Тошкент вақти: 05:26

ЕИ етакчилари Европа ширкатларини АҚШнинг Эронга қарши санкцияларидан ҳимоя қилишни муҳокама қилади


Европа Итифоқнинг ташқи сиëсат бўйича мутасаддиси Федерика Могерини.
Европа Итифоқнинг ташқи сиëсат бўйича мутасаддиси Федерика Могерини.

Европа давлатлари етакчилари 16 май куни София шаҳрида АҚШнинг Эронга қарши санкцияларидан қитъа ширкатларини ҳимоя қилиш масаласини муҳокама қилиши кутилмоқда.

Итифоқнинг ташқи сиëсат бўйича мутасаддиси Федерика Могерини 15 май куни дастлаб 1990- йилларда санкцияларни блоклаш бўйича имзоланган қонунлар ёрдамида Европа ширкатлари манфаатларини ҳимоялаш масаласи кўриб чиқилишини айтди.

Могерини Брюсселда бўлиб ўтган матбуот анжуманида:

- Амалий ечим топиш устида ишлаяпмиз, - деди.

Май ойи бошида АҚШ президенти Дональд Трамп Вашингтон Теҳроннинг ядровий дастури бўйича Эрон ва жаҳоннинг қудратли давлатлари ўртасида 2015 йил имзоланган келишувдан чиқишини эълон қилди.

Могерини Европа давлатлари келишувни сақлаб қолишга уринаётганини айтар экан,

- Қонуний ёки иқтисодий кафолатлар ҳақида гапира олмайман, аммо Европа тарафи жиддий, қатъий ва тезкор чора кўраётганини айта оламан, - деди.

АҚШ Молия вазирлиги Европа ширкатларига Эрон билан ҳамкорликни тўхтатиш учун 90 кун берди. Бу муддат тугаганидан кейин, Эрон билан ҳамкорликни тугатмаган ширкатларга қарши санкциялар кучга киради.

XS
SM
MD
LG