Линклар

Шошилинч хабар
25 апрел 2024, Тошкент вақти: 11:35

"Прокуратура ходимининг" 700 000 доллар пора олганини Бош прокуратура изоҳлади


2013 йилда ХОАТБ “Туркистон банк” ходимларига нисбатан Тошкент шаҳар прокуратураси томонидан тергов қилинган жиноят иши доирасида қўлланилган қамоққа олиш эҳтиёт чорасини ўзгартириб бериш учун 300 минг АҚШ долларини алдов ва ишончни суиистеъмол қилиш йўли билан олганлиги юзасидан бир гуруҳ шахсларга нисбатан жиноят иши бўйича тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Бош прокуратуранинг бу хабари туман прокурори катта ёрдамчиси бўлиб ишлаган шахс пойтахт фуқароси ва “Туркистон” банки ходимларининг жиноят ишлари бўйича масалаларини “ҳал қилиб бериш”ни ваъда қилганлиги, у 700 минг АҚШ долларини пора сифатида олганлиги тўғрисида Интернет тармоғида эълон қилинган хабарлар ортидан эълон қилинди.

Прокуратурага кўра, ушбу жиноят иши бўйича гумон қилинувчилар мансабдор шахслар ҳисобланмайди ва хеч қандай хизмат мавқеига эга эмас.

"Тошкент вилояти Нурафшон шаҳар прокуратурасининг иш юритувида прокуратура органларининг собиқ ҳодимларига нисбатан кўзғатилган жиноят иши мавжуд эмас.Тергов сири нуқтаи назаридан жиноят иши бўйича бошқа маълумотлар ҳозирда ошкор қилиниши мақсадга мувофиқ эмас", дейилган хабарда.

XS
SM
MD
LG