Линклар

Шошилинч хабар
23 май 2018, Тошкент вақти: 19:42

Ўзбекистонда қизлар ва фертил ёшдаги аёлларга кўрсатиладиган тиббий ёрдам хизматлари сифатини ошириш мақсадида Республика қизлар саломатлиги маркази, ҳудудларда эса қизлар саломатлиги марказлари ташкил этилади. Бу ҳақда Адлия вазирлигининг Telegram’даги “Ҳуқуқий ахборот” канали орқали маълум қилинган.

Мазкур чора Вазирлар Маҳкамасининг “Қизлар ва фертил ёшдаги аёлларга кўрсатиладиган акушер-гинекологик ва тиббий ёрдам хизматлари самардорлигини ошириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарори асосида амалга оширилади.

Қарорда Республика маркази қизларга юқори малакали гинекологик ихтисослаштирилган тиббий ёрдам кўрсатиш билан ҳам шуғулланиши қайд этилган.

XS
SM
MD
LG