Линклар

Шошилинч хабар
23 май 2018, Тошкент вақти: 19:30

Марказий осиёлик муҳожирлар Истанбулда норозилик тадбири ўтказди


Истанбул: Меҳнат муҳожирлари норозилик акцияси ўтказди
илтимос кутинг

Айни дамда медиа-манба мавжуд эмас

0:00 0:00:59 0:00

Туркиянинг Истанбул шаҳрида марказий осиёлик меҳнат муҳожирлари юридик ёрдам фирмалари вакиллари билан биргаликда 14 май куни Миграция хизмати биноси олдида норозилик акциясини ўтказишди. Бу муҳожирларнинг кўпчилигини туркманистонлик ва ўзбекистонликлар ташкил этади.

Маҳаллий ОАВ вакиллари олдида чиқиш қилган норозилар сўнгги вақтларда Истанбул миграция хизмати муҳожирларнинг мамлакатда юриш муддатини чўзиш ёки яшашга рухсат бериш борасидаги аризаларига рад жавобини бераётганидан, миграция хизмати ходимлари эса нима сабабдан уларга қўпол муносабатда бўлаётганини тушунишмаётганини айтишган.

“Туркпермит” юридик ёрдам фирмаси раҳбари Мурат Эршаҳин Озодликка берган интервьюсида Истанбул миграция хизмати томонидан қабул қилинган қарордан кўпроқ Туркманистон ва Ўзбекистондан келган муҳожирлар азият чекаётганини айтган. Унга кўра, юзага келган вазият туфайли юридик ёрдам фирмалари ўз мижозлари билан миграция хизмати раҳбарияти эътиборини жалб қилиш мақсадида норозилик тадбири ўтказишга қарор қилган.

Акция иштирокчиларига кўра, муҳожирлар бу каби муаммога нафақат Истанбулда, балки Туркиянинг бошқа минтақаларида дуч келмоқдалар.

XS
SM
MD
LG