Линклар

Шошилинч хабар
16 апрел 2024, Тошкент вақти: 12:06

Тошкент йўлларидаги тирбандликнинг асосий сабаби – cветофорларнинг кўр-кўрона жойлаштирилгани!


Тошкент йўлларида тирбандликлар кўпайиб бораётгани ҳаммани ташвишга солмоқда (“Ҳуррият”, 9 май). Дунёнинг барча мегашаҳарларини безовта қилаётган муаммо Тошкент аҳолиси ва меҳмонларини ҳам қийнамоқда. Юридик фанлар доктори Комил Синдаровга кўра, Тошкент кўчаларидаги тирбандликларнинг асосий сабаби светофорларнинг ҳаракат оқими билан мувофиқлаштирилмагани ва кўр-кўрона жойлаштирилганидир. Қайд этилишича, Тошкент кўчаларида ўрнатилган барча светофорлар мутахассислар томонидан мониторинг қилиниши, пиёдалар ўтиш жойи ва чорраҳалардаги транспорт оқими интенсивлиги ўрганиб чиқилиши ва шу асосда светофорларнинг иш режими оқилона белгиланиши керак.

XS
SM
MD
LG