Линклар

Шошилинч хабар
24 октябр 2018, Тошкент вақти: 03:11

Ғузорда ўғил онаси ва синглисини ўлдирганликда гумонланиб қўлга олинди


Иллюстратив сурат.

Қашқадарё вилоятининг Ғузор туманида 40 ёшли А.Т., онаси ва ўгай синглисини ўлдирганликда гумонланиб қўлга олинди.

Ички ишлар вазирлигининг билдиришича, 12 апрель куни А.Т., онаси М.Т.,нинг уйига бориб, у билан жанжаллашиб қолган. Шундан сўнг у онасини ва ўгай синглисини боши ва танасининг турли жойларига темир бўлаги билан уриб ўлдирган.

Расмий маълумотда айтилишича, А.Т., 13 апрель куни ўз жиноятини яшириш мақсадида онасининг уйига қайтиб бориб, жасадларни устига керосин сепиб ёқиб юборган. Ўзи эса воқе жойидан қочиб кетган.

Ёнғин уйга туташиб кетгани ортидан бу ерга ўт ўчирувчилар етиб келган. Ёнғинни ўчириш пайтида икки аёлнинг куйган жасадлари топилган.

“Олиб борилган суриштирув ишлари натижасида А.Т., қўлга олинган”, дейилади хабарда.

XS
SM
MD
LG