Линклар

Шошилинч хабар
28 март 2024, Тошкент вақти: 16:25

Геннадий Головкин навбатдаги муштлашувини Ванес Мартиросянга қарши ўтказади


Геннадий дунёнинг энг номдор боксчиларидан бири ҳисобланади
Геннадий дунёнинг энг номдор боксчиларидан бири ҳисобланади

Қозоғистонлик боксчи Геннадий Головкин навбатдаги рақиби маълум бўлди.

У Америкада истиқомат қилаётган асли арманистонлик Ванес Мартиросян билан 5 майда Лас Вегасда жанг қилади.

Ўрта вазнли боксчилар орасида жаҳон чемпиони мексикалик Канело Алварес билан учрашиши керак эди, аммо мексикалик жангчи икки марта допинг назоратдан ўта олмагани учун боксдан олти ойга четлаштирилган.

Головкин бу гал ўзининг WBC, WBA, ва IBF камарларини ҳимоя қилади.

"Ванес Мартиросян фаолиятимдаги энг муҳим жанг бўлади. Уни ҳурмат қиламан ва ўз камарларимни сақлаб қолиш учун қаттиқ шуғулланаяпман," деди Головкин.

Профессионал боксда 38 муштлашув ўтказиб, бирор марта мағлубиятга учрамаган Головкин (унинг ҳисобида 37 ғалаба бор) фақат бир марта дуранг натижа қайд этган.

У ва Алварес ўртасида 2017 йил сентябрида бўлиб ўтган жангда ғолиб аниқланмай қолганди.

Агар Головкин Мартиросян устидан ғалаба қозонса, у ва Алварес ўртасидаги рематч шу йил охииригача ўтказилиши мумкин.

XS
SM
MD
LG