Линклар

Шошилинч хабар
17 август 2018, Тошкент вақти: 02:34

Трамп Ким Чен Ин билан махфий учрашув ўтказилганини тасдиқлади


Дональд Трамп Япония бош вазири Синдзо Абэ билан.

Президент Дональд Трамп оммавий аҳборот воситаларида АҚШ ва Шимолий Кореянинг олий даражадаги расмийлари Пхеньянда махфий учрашув ўтказгани тўғрисида пайдо бўлган хабарларни тасдиқлади.

Трамп Япония бош вазири Синдзо Абэ билан Флорида штати Мар-а-Лаго шаҳридаги уйида бўлган учрашувдан сўнг, 17 апрелда матбуотга:

-Биз Шимолий Корея билан тўғридан-тўғри мулоқот қилишни бошладик. Ўртамизда олий даражада, фавқулодда олий даражадаги учрашув бўлиб ўтди. Мен шундан келиб чиқиб айтмоқичманки, ҳақиқатан ҳам яхши ният кўпроқ бўлаяпти ва яхши воқеалар юз бермоқда,-деб билдирди.

Аввалроқ АҚШ оммавий ахборот воситаларида президент Дональд Трамп АҚШ Марказий разведка бошқармаси директори Майк Помпеони махфий равишда Шимолий Корея раҳбари Ким Чен Ин билан учрашишга жўнатгани тўғрисида хабарлар пайдо бўлган эди.

Хабарларда айтилишича, Помпео Пхеньянда Дональд Трамп ва Ким Чен Ин билан Шимолий Корея ядровий дастурини тўхтатиш масаласида учрашув ўтказиш масаласини муҳокама қилган.

Bloomberg нашрининг 18 апрелда ўз манбасига таяниб билдиришича, Трамп ва Ким музокара ўтказиладиган жой сифатида Тайланд, Сингапур, Монголия, Прага, Варшава, Хельсинки, Стокҳольм, Осло ва Женева номзодини кўриб чиқмоқда.

XS
SM
MD
LG