Линклар

Шошилинч хабар
21 июл 2018, Тошкент вақти: 16:56

Кимёвий қуролни аниқлашга борган экспертлар Суриянинг Дума шаҳрига киритилмади


Кимёвий қуролларни тақиқлаш халқаро ташкилоти (КҚТТ) даги Буюк Британия делегацияси Суриянинг Дума шаҳрига киритилмаётганини билдирди.

16 апрель куни баёнот тарқатган экспертлар Дума шаҳрида кимёвий қурол қўлланганига оид даъволарни текшириши лозим эди.

Жаҳон Соғлиқни сақлаш ташкилоти Думада 7 апрель куни 43 киши "юқорида даражадаги кимёвий токсик бомбадан" заҳарланиш симптомларидан ўлгани ҳақида хабар тарқатган эди.

Бунга жавобан АҚш, Франция ва Буюк Британия ҳарбийлари 14 апрель куни Сурия ҳукуматига қарашли нуқталарга ҳаводан ҳужум уюштирди.

КҚТТ инспекторларининг олдида жуда қийин вазифа турибди, чунки Сурия можаросига дахлдор барча йирик давлатлар, жумладан, Ғарб мамлакатлари кимёвий қурол қўллангани ҳақида аллақачон хулоса чиқариб бўлди. Айни хулосалар берилган ракета зарбаларини оқлайди. Бу масалада Ҳизер Ноэрт билдирган яна бир фикр эътиборга моликдир:

− Мен сизга Сурия президенти Башар Асаднинг айбдорлигини кўрсатувчи кўплаб мисолларни келтиришим мумкин. Масалан, Сурия режимининг бошқа айблари ҳам кўп. Айримлар айблашга шошаётган бошқа гуруҳларнинг –айниқса, уларни Россия айблашга уринмоқда – бочка бомбаларини ташлайдиган вертолётлари йўқ Асаднинг кимёвий қуроллари борлигини биламиз. Россия 2014 йили Сурияга кимёвий қуроллардан қутулишида ёрдам бериши керак эди. Аммо бу ишни қилмади. Россия Башар Асадга ўша кимёвий қуроллардан қутулишида ёрдам бера олмади. Шунинг учун бугун ҳужумлар давом этаётганини кўриб турибмиз.

КҚТТ Сурия ҳукуматининг кимёвий қурол захиралари 2014 йилда олиб чиқиб кетилгани хусусида баёнот берган эди. Бироқ 2017 йили мамлакат шимолида жойлашган Хон Шайхун шаҳрида зарин гази қўлланганини тасдиқлади.

АҚШ президенти Трамп тонг олдидан берилган зарбалардан сўнг Твиттердаги саҳифасида “вазифа уддаланди” деб ёзди. Ушбу изоҳ президент танқидчиларининг истеҳзосига сабаб бўлди. Бир вақтлар президент кичик Жорж Буш ҳам Ироқдаги уруш тугади, деб баёнот бериб, кулгига қолган эди.

Кремль тарқатган баёнотда айтилишича, президент Путин Асаднинг яна бир иттифоқчиси, Эрон президенти Ҳасан Руҳонийга, Ғарб мамлакатларининг Сурияга зарба бериши “халқаро муносабатларда хаосни” келтириб чиқаради, деган фикрни билдирди.

Ғарб раҳбарлари Сурияда 350 мингдан ошиқ кишининг ёстиғини қуритган ва мамлакат аҳолисининг ярми яшаб турган жойидан кўчиб кетишига сабаб бўлган можарога барҳам бериш учун расмий Дамашққа дипломатик босим ўтказиш даъвати билан чиқди. Бу қанчалик фойда беришини вақт кўрсатади.

БМТ Хавфсизлик Кенгашининг Сурия билан боғлиқ қарорларига ўз позициясидан келиб чиқиб, гоҳ Ғарб мамлакатлар, гоҳ Россия вето қўймоқда. Бу Суриядаги можарога томонлариннг қарашлари нафақат бир-биридан фарқ қилиши, балки мутлақо зид эканини кўрсатмоқда. Шунинг учун у ерда вазият яқин кунларда бақарорлашини кутиш қийин.

XS
SM
MD
LG