Линклар

Шошилинч хабар
27 апрел 2018, Тошкент вақти: 11:52

Покистонда икки насроний ўлдирилди, Афғонистон билан чегарада ҳарбийлар тўқнашди


Покистоннинг Кветта шағрида 3 апрель куни ҳам насроний ўлдирилган эди.

15 апрель куни Афғонистон-Покистон чегарасининг баҳсли ҳудудида икки давлат ҳарбийлари тўқнашди, натижада бир неча одам ҳалок бўлди.

Афғонистон хавфсизлик расмийлари Озодлик билан суҳбатда Афғон полициясининг икки зобити ҳамда Покистон ҳарбийлашган қўшинининг олти аъзоси ҳалок бўлганини айтди. Покистон расмийлари эса Reuters агентлигига икки покистонлик аскар ўлганини айтди.

Афғонистоннинг Хост шаҳри полицияси етакчиси Абдул Ҳанан Озодлик билан суҳбатда Покистоннинг ҳарбийлашган қўшинлари маҳаллий аҳоли ҳамда Афғонистон чегарачилари огоҳлантиришларини эътиборга олмай, чегарани кесиб ўтганини, бунинг ортидан отишма бошланганини билдири. Унинг иддаоларини тасдиқлашнинг иложи бўлмади.

Айнан шу кун Покистон жануби-ғарбида жойлашган Кветта шаҳридаги черков яқинида икки насроний отиб ўлдирилди. “Ислом давлати” экстремистик гуруҳи ҳужум учун масъулиятни ўз бўйнига олди.

Маҳаллий полиция расмийси Отауллоҳ Шоҳнинг айтишича, черковдан қайтган бир гуруҳ насронийни мотоцикл миниб олган шахслар ўққа тутган. Натижада икки одам ҳалок бўлган, саккиз одам жароҳатланган. 15 апрель куни кеч минглаб кветталик қотилликларни қоралаб намойишга чиқди. Шаҳарда бир неча ҳафта олдин тўрт нафар насроний ўлдирилган эди.

XS
SM
MD
LG