Линклар

Шошилинч хабар
27 апрел 2018, Тошкент вақти: 11:52

Сирдарё вилоятида 20 минг гектар пахта майдони қисқартирилади. Бу ҳақда президент Шавкат Мирзиёев вилоятга 13 апрель куни қилган сафари пайтида маълум қилди.

Президент расмий сайтининг хабар беришича, сафар доирасида вилоят фаоллари билан ўтган учрашувда Шавкат Мирзиёев қишлоқ хўжалигида таркибий ўзгаришлар давом эттирилишини, ҳосилдорлиги кам ерларда пахта қисқартирилишини таъкидлаган.

“Бўлса-бўлмаса пахта экавериш, уни арзон нархда хомашё сифатида сотиш – иқтисодиётни тушунмаслик. Энди пахтани фақат рентабеллиги бор жойларда экамиз. Худо хоҳласа, икки-уч йилдан кейин бир кило пахтамизни ҳам четга сотмаймиз. Замонавий корхоналар ташкил этиб, юртимизда қайта ишлаймиз, қўшимча қийматли тайёр маҳсулот қилиб сотамиз” , - деди Шавкат Мирзиёев.

Сирдарё вилоятида пахтадан қисқартириладиган 20 минг гектар ерга анор, узум, нўхат, рапс, соя, аччиқ қалампир каби мева-сабзавотлар экилади.

XS
SM
MD
LG