Линклар

Шошилинч хабар
25 апрел 2024, Тошкент вақти: 17:56

“Фоҳишабозликка қарши одоб-ахлоқ дарслари билан курашиб бўлмайди”


Хорижий мамлакатларда фоҳишалик сабаб қўлга олинаётган аёллар орасида Ўзбекистон ватандошлари кўп учрамоқда (“Оила даврасида”, 12 апрель). Масалан, Анталия полицияси фоҳишаларга қарши рейд чоғи 100 га яқин кишини қўлга олган. Уларнинг 22 нафари Қирғизистон, 20 нафари Туркия, 14 нафари Ўзбекистон вакили экани аниқланган. Яъни ўзбекистонлик қизлар шармандали учликдан ўрин олган. Қайд этилишича, фоҳишабозликка қарши Ўзбекистоннинг ўзида ҳам рейдлар ўтказилмоқда. “Бизда чоралар бор, аммо комплекс чоралар тизими етарлича ишлаб чиқилмаган ва жорий этилмаган. Комплекс чора деганда муаммога олиб келувчи сабаблар занжирининг ҳар бир ҳалқасига зарба берилиши ва узилиши, парчалаб ташланиши тушунилади”, деб ёзади газета. Мақола муаллифига кўра, бу ўринда нафақат ахлоқий, балки ижтимоий-иқтисодий сабаблар – анча ривожланган “секс индустрия” тизими, бундан миллиардлаб даромад қилаётган катта “наҳанг”лар, қонунчиликдаги заиф томонлар, аёллар ижтимоий ҳимояси, ажрашишлар каби ўнлаб жиҳатларни инобатга олиш керак. Қайд этилишича, фоҳишабозликка қарши курашда одоб-ахлоқ дарслари, “тунги капалаклар ови” амалиёти, диний ваъзлар ва жамоатчилик фикри билангина натижага эришиб бўлмайди. Бу борада, хусусан, мазкур бизнеснинг ўртакашлари ва катта наҳангларига қарши қақшатқич зарба бериш кераклиги айтилган.

XS
SM
MD
LG