Линклар

Шошилинч хабар
26 апрел 2024, Тошкент вақти: 00:18

ИИВ кўз кўриб, қулоқ эшитмаган жиноятлар кўпаяётганидан огоҳлантирди


Арзимас маиший муаммолар, оилавий жанжаллар сабаб кўз кўриб, қулоқ эшитмаган, ўзбекчиликка ёт бўлган жиноятлар кўпайиб бормоқда (“Постда”, 7 апрель). Бу ҳақда ИИВ матбуот хизмати бўлим бошлиғи, подполковник Ўткир Хушвақтов маълум қилган. Фарғона шаҳрида яшовчи М.М. ўзаро жанжал оқибатида отаси Қ.О.ни пичоқлаб ўлдирган. Ўз ўғли билан спиртли ичимлик ичиб, улфатчилик қилишга одатланган чирчиқлик З.И. ҳам охир-оқибат фарзанди томонидан ўлдирилган. Сирдарё вилоятида яшовчи З.Я. акаси К.Я. билан жанжаллашиб қолган. Бу ҳолатни кўрган К.Я.нинг ўғли ярим тунда амакисининг уйига борган. Жиян ухлаб ётган амакисининг бошига кетмон сопи билан уриб ўлдирган. Наманган шаҳрида яшовчи И.У. эса оилавий жанжал оқибатида ҳали мактаб ўқувчиси бўлган синглиси Н.У.ни чавақлаган. “Афсуски, ҳаётимизда ҳали-ҳануз беғамлик, лоқайдлик, содир бўлаётган ҳодисаларни кўриб кўрмасликка олиш каби иллатлар мавжудлигини, орамизда тинчлик ва осойишталикни таъминлаш давлатнинг иши, бунинг менга дахли йўқ деб ўйлайдиганлар ҳам борлигини қайд этиш жоиз” деб ёзади ИИВ матбуот хизмати бўлим бошлиғи, подполковник Ўткир Хушвақтов.

XS
SM
MD
LG