Линклар

Шошилинч хабар
28 март 2024, Тошкент вақти: 21:40

БМТ: Сув тақчиллиги билан курашиш учун «яшил» ечимлар керак


Душанба куни БМТнинг дунёдаги ичимлик суви таъминоти ҳақидаги йиллик ҳисоботи эълон қилинди. Ҳисоботда глобал миқёсда иқлим ўзгариб, дунё аҳолиси сони ошар экан, ҳукуматлар сув таъминоти ва сифатини яхшилаш учун курашиши кераклиги айтилади.

БМТ ҳисобларига кўра, ҳозирги кунда тақрибан 3,6 миллиард одам, яъни дунё аҳолисининг деярли ярми йил давомида камида бир ой сув тақчил бўлиши мумкин бўлган ҳудудларда яшайди. Ҳисобот муаллифлари эса 2050 йилгача бу кўрсаткич 5,7 миллиардга етиши мумкинлиги айтди.

Ҳисоботнинг Бразилияда бўлиб ўтган тақдимотида ЮНЕСКО етакчиси Одри Азулай:

- Агар ҳеч қандай чора кўрмасак, 2050 йилга бориб сув таъминоти ёмон бўлган ҳудудларда яшаётган одамлар сони тахминан 5 миллиардга етади, - деди.

БМТ ҳисоботида ёзилишича, сўнгги аср давомида дунё бўйлаб сувдан фойдаланиш олти мартага ошган.

Ҳисобот бош муҳаррири Ричард Коннорга кўра, муаммони фақат резервуарлар, суғориш каналлари ҳамда тозалаш станциялари ёрдамида ҳал қилиб бўлмайди.

- Кўп ҳолларда табиий ботқоқлар, тупроқ намлигини яхшилаш ҳамда ерости сувларидан самаралироқ фойдаланиш каби экотизим учун яхшироқ бўлган сув сақлаш услублари дамбалар каби анъанавий инфратузилмаларга солиштиртганда барқарор ва тежамли бўлади, - деди Коннор.

БМТ ҳисоботида, шунингдек, «яшил» ечимлар аллақачон самара бера бошлагани айтилади. Масалан, Нью-Йорк шаҳрини сув билан таъминловчи уч сувайирғич 90-йиллардан бери ўрмонларни ҳимоя қилиш ҳамда фермерлар фаолиятини молиялаштириш йўллари билан ҳимоя қилиниб келади.

Коннор бундай ечимлар тежамли эканлигини ҳамда анъанавий тизимлардан қиммат эмаслигини айтди.

Бундан ташқари, «яшил» инфратузилма тупроқ эрозияси, қурғоқчилик ҳамда тошқинлар олдини олишга ҳам ёрдам беради.

XS
SM
MD
LG