Линклар

Шошилинч хабар
26 апрел 2024, Тошкент вақти: 03:53

ЕИ ташқи ишлар вазирлари Скрипаль ва унинг қизи заҳарланишини қоралади


Германия ташқи ишлар вазири Хейко Маас Федерика Могерини билан.
Германия ташқи ишлар вазири Хейко Маас Федерика Могерини билан.

Европа Иттифоқига аъзо давлатлар ташқи ишлар вазирлари Буюк Британиядаги россиялик собиқ агентнинг заҳарланишини қоралади ва Лондоннинг бу жиноят ортида Москва турганига оид баёнотини “фавқулодда жиддий” қабул қилганини билдирди.

Британия ва унинг иттифоқчилари 4 март куни амалга оширилган ҳужум оқибатида Сергей Скрипаль ва унинг қизи Юлия асабни фалаж қилувчи газдан ҳушидан кетгани учун Москвани айблаган.

Британия ҳудудида Россия разведкасининг собиқ полковниги Сергей Скрипаль ва унинг қизи Совуқ уруш даврида ишлаб чиқилган нервни фалаж қилувчи газ билан заҳарлангани учун куни кеча расмий Лондон мамлакатдан 23 дипломатни бадарға қилишга қарор қилган эди.

XS
SM
MD
LG