Линклар

Шошилинч хабар
23 апрел 2024, Тошкент вақти: 20:08

Ҳукумат оғир ижтимоий вазиятга тушиб қолган аёлларга ёрдам кўрсатишга оид қарор қабул қилди


Вазирлар Маҳкамаси 2018 йил 14 мартда қабул қилган«Хотин-қизларни ва оилани қўллаб-қувватлаш жамоат фонди фаолиятини ташкил этиш тўғрисида»ги қарорига биноан ташкил этиладиган Жамоат фондининг маблағлари Васийлик кенгашининг қарорига мувофиқ хотин-қизларни ва оилани ҳар томонлама қўллаб-қувватлаш, шу жумладан, оғир ижтимоий аҳволга тушиб қолган хотин-қизлар ва оилаларга, ногиронлиги бўлган аёлларга моддий ёрдам кўрсатишга йўналтирилади.

“Хотин-қизларга оилавий ва хусусий тадбиркорлик, ҳунармандчиликни ташкил этишда; меҳнат бозорида талаб юқори бўлган касблар бўйича билим ва кўникмаларни эгаллашда кўмаклашишга; хотин-қизларга оилавий ва хусусий тадбиркорликни ташкил этишда имтиёзли кредитлар беришга сарфланади”, дейилган ЎзА хабарида.

Айтилишича, Жамоат фонди маблағлари, шунингдек, оналик ва болаликни ҳар томонлама қўллаб-қувватлаш, оила институтини мустаҳкамлаш бўйича вазифаларнинг амалга оширилишини молиявий қўллаб-қувватлашга; ёшларни оилавий ҳаётга тайёрлаш, замонавий намунали оилани шакллантириш, унинг маънавий-ахлоқий негизлари ва анъанавий оилавий қадриятларни мустаҳкамлаш бўйича мақсадли ишлар олиб борилишига кўмаклашишга қаратилади.

Оғир ижтимоий вазиятга тушиб қолган хотин-қизларни, шу жумладан, ногиронлиги бўлган, кам таъминланган, фарзандларини тўлиқсиз оилада тарбиялаётган ва уй-жой шароитини яхшилашга муҳтож оналарни турар-жой билан таъминлашда бошланғич бадалларини қайтарилмаслик шарти билан тўлаб берилади.

XS
SM
MD
LG