Линклар

Шошилинч хабар
19 апрел 2024, Тошкент вақти: 12:34

ИИВ полковник Абдукарим Шодиевнинг ушланганини билвосита тан олди


“Баъзи ижтимоий тармоқларда Ўзбекистон Республикаси ИИВ Жазони ижро этиш бош бошқармасининг собиқ бошлиғи полковник Абдукарим Шодиев ушлангани ҳақидаги хабар нотўғри тарқатилгани аниқланди”, деб хабар қилди 15 март куни Ички ишлар вазирлиги ўз расмий сайтида.

Вазирликнинг бу хабаридан “Абдукарим Шодиев ушлангани”, бироқ бу хабар “нотўғри тарқатилгани аниқлангани” тушунилади.

Бундай хабар қай тарзда тарқатилиши "тўғри тарқатилган" ҳисобланиши тўғрисида Ўзбекистон Республикаси ИИВ Жамоатчилик ва оммавий ахборот воситалари билан алоқалар бошқармаси тушунтириш бермаган.

Айни пайтда, вазирлик хабарида мана бу гап ҳам мавжуд:

“Полковник Абдукарим Абдурахмонович Шодиев 2017 йилнинг август ойидан буён Ўзбекистон Республикаси ИИВ Академияси факультет бошлиғи лавозимида хизмат фаолиятини давом эттирмоқда”.

ИИВ бу хабари билан қайси нашрнинг хабарини назарда тутгани номаълум.

Ўзбекистон Ички ишлар вазирлиги Жазони ижро этиш бошқармасининг собиқ бошлиғи, милиция полковниги, 56 яшар Абдукарим Шодиев устидан жиноят иши очилиб, эҳтиëт чораси сифатида судгача ҳибс қилингани тўғрисида Озодлик радиоси 12 мартда хабар қилган эди.

XS
SM
MD
LG