Линклар

Шошилинч хабар
26 сентябр 2018, Тошкент вақти: 20:03

БМТ расмийси ишидчиларнинг Афғонистон шимолида тўпланаëтганини билдирди


"Ислом давлати" сафига қўшилган ўзбекистонликлар сони¸ расмийларга кўра¸ бир неча юзни ташкил этади.

13 март куни Бишкекда ўтказилган экстремизмга қарши тадбирда гапирган БМТ ҳузуридаги Наркотиклар ва жиноятчиликка қарши кураш бошқармасининг минтақавий раҳбари Ашита Миттал¸ 5000 нафарга яқин марказий осиëликнинг радикал исломий гуруҳлар сафига қўшилганини билдирди.

Радикал гуруҳларга қўшилган айрим марказий осиëликларнинг жанг ҳудудларидан ватанига қайтиб¸ қайта жамиятга қўшилмоқчи бўлаëтганини айтиб ўтган Миттал¸ “Ислом давлати” экстремистик гуруҳи вакилларининг ҳозирда Афғонистон шарқидан Марказий Осиëга туташ шимолий ҳудудларга кўчаëтганини билдирди.

Ишидчилар шимолда тўплана бошлаганидан сўнг¸ БМТ расмийсига кўра¸ Афғонистон шимолида ҳукумат қўшинларига қарши ҳужумлар сони ошиб кетган.

Марказий Осиëнинг Афғонистон¸ қолаверса Яқин шарққ яқинлигидан келиб чиқиб¸ ҳукуматлар радикаллашувнинг кучайи олдини олишга қаратилган чора-тадбирларни ишлаб чиқиши керак¸ деди сешанба кунги чиқишида БМТ расмийси.

13-16 март кунлари Бишкекда ўтаëтган минтақавий семинарда Марказий Осиëнинг беш давлати ҳуқуқ тизимлари¸ шунингдек жамоат ташкилотларининг 80 дан ошиқ вакили иштирок этмоқда.

XS
SM
MD
LG