Линклар

Шошилинч хабар
22 июл 2018, Тошкент вақти: 03:54

АҚШ Давлат котиби “Ислом давлати” гуруҳини бутунлай йўқ қилишга чақирди


АҚШ Давлат котиби Рекс Тиллерсон.

“Ислом давлати” экстремистик гуруҳига қарши халқаро коалиция аъзолари олдида чиқиш қилган АҚШ Давлат котиби Рекс Тиллерсон мазкур гуруҳни охирига қадар тор-мор-қилишга чақирди.

Кувейтдаги чиқишида АҚШ расмийси¸ “Ислом давлати”га қарши йирик ҳарбий амалиëтларнинг тугагани бу гуруҳнинг батамом йўқ қилинганини англатмаслигини таъкидлади.

Исломий жанггарилар Сурия ва Ироқда ишғол этган ҳудудларининг каттагина қисмини бой берган бўлса-да¸ Тиллерсонга кўра¸ жиҳодчилар минтақа ва ер шарининг бошқа ҳудудларидаги хавфсизликка жиддий таҳдид бўлиб қолмоқда.

АҚШ дипломатлари раҳбари таъкидича¸ Ироқ ва Суриядаги “Ислом давлати” жангарилари исëнчиларга айланишга уринаëтган бўлса¸ қолганлари Афғонистон¸ Филипин¸ Ливия¸ ғарбий Африка ва бошқа давлатларда ўзига янги бошпана изламоқда.

Тиллерсон¸ Суриянинг “Ислом давлати”дан озод этилган ҳудудларини барқарорлаштириш учун АҚШ ҳукумати 200 миллион доллар ëрдам ажратажагини маълум қилди.

2014 йили АҚШ етакчилигида тузилган “Ислом давлати”га қарши халқаро коалицияга 70 дан ошиқ давлат қўшилган.

XS
SM
MD
LG