Линклар

Шошилинч хабар
22 июл 2018, Тошкент вақти: 04:07

Корея президентининг май ойида Ўзбекистонга келиши кутилмоқда


Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиëев 22-25 ноябрь кунлари давлат ташрифи билан Корея Республикасига сафар қилган эди.

Тошкентда бўлиб ўтаëтган Ўзбекистон-Корея бизнес форумида айтилишича¸ яқин ойларда Ўзбекистонда Корея республикаси Маданият ва санъат уйи очилади ва унинг очилиш маросимида икки давлат раҳбари иштирок этади.

Маҳаллий матбуотга кўра¸ Корея расмийлари¸ бу маросимни май ойида ўтказиш режаланаëтганини билдирган.

Айни форумда айтилишича¸ ўтган йили икки давлат ўртасидаги иқтисодий ҳамкорлик кўлами кенгайиб¸ ўзаро савдо айланмаси 1.2 миллиард долларни ташкил этган.

Ўзбекистон Бош вазири ўринбосари Суҳроб Холмуродовнинг айтишича¸ ҳозирга келиб мамлакатда Корея ширкатларининг 70 дан ошиқ ваколатхонаси ишламоқда ва Корея сармояси киритилган 440 корхона фаолият юрғизмоқда.

Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиëевнинг 2017 йилнинг 22-25 ноябрь кунлари Корея республикасига қилган давлат ташрифи давомида йирик корейс корпорациялари билан юзлаб миллион долларлик шартномаларнинг имзолангани хабар қилинган эди.

XS
SM
MD
LG