Линклар

Шошилинч хабар
22 июл 2018, Тошкент вақти: 03:46

YouTube Навальнийдан миллиардер Дерипаска тўғрисидаги видеони ўчиришни талаб қилди


YouTube портали NavalnyLive канали эгаси бўлган мухолифатчи Алексей Навальнийдан россиялик миллиардер Олег Дерпиаскага оид видеотранцляцияни ўчиришни талаб қилди.

Бу ҳақда NavalnyLive канали продюсери Оксана Баулина Твиттер саҳифасида билдирди.

YouTube томонидан Навальнийга жўнатилган расмий мактубда 8 февраль куни "Навальный 2018" видеосининг URL трансляцияси Роскомнадзор томонидан тақиқланган материаллар рўйхатига киритилгани таъкидланган. Шундан келиб чиққан ҳолда, портал NavalnyLive каналига видеони ихтиёрий тарзда ўчиришни тавсия қилган. “Акс ҳолда канал блок қилинади”, дейилади мактубда.

9 февраль куни Усть-Лабинск туман суди миллиардер Олег Дерипасканинг Настя Рибкага нисбатан даъво аризасини қабул қилиб, Дерипаска аризаси бўйича ҳуқуқ таъминотини амалга ошириш мақсадида Навальний видеосини тақиқлаган эди.

Дерипаска Рибкани шахсий ҳаётга доҳил ахборотни тарқатганликда айбламоқда.

Дерипаска Алексей Навальний Настя Рибканинг инстиграмда тарқатган суратларига қисман асосланган ҳолда видео эълон қилгани ортидан судга мурожаат қилган эди.

XS
SM
MD
LG