Линклар

Шошилинч хабар
22 июл 2018, Тошкент вақти: 04:08

Миллий космик тадқиқотлар бўйича ишчи комиссияси ташкил этилди


Президент Шавкат Мирзиёев космик тадқиқотлар бўйича комиссияни ташкил этиш тўғрисидаги фармойишни имзолади.

“Ўзбекистон Республикасида космик тадқиқотлар ва технологияларни ривожлантириш чора тадбирлари тўғрисида”ги фармойишга мувофиқ комиссия миллий космик фанини ривожлантириш, мамлакатни инновацион равнақ топтириш бўйича таклифларни тайёрлайди.

“Комиссия сунъий йўлдошли алоқа миллий тармоғини яратиш, космонавтика ютуқларини жорий этиш, космик ва сунъий йўлдошли технологиялар соҳасида кадрларни давлат-хусусий шериклик асосида потенциал хорижий ҳамкор ёрдамида тайёрлаш бўйича ҳам таклифлар йиғади”, дейилади Kun.uz нашри тарқатган хабарда.

Podrobno.uz нашрининг ёзишича, ўтган йилнинг декабрида президент Мирзиёев миллий космик инфраструктурани ривожлантиришга хориж сармояларини жалб қилиш масаласини кўтарган.

Кейинроқ Россия бош вазири ўринбосари Дмитрий Рогозин Тошкентга академик Королёв номидаги Самара миллий тадқиқот университети базасида Ўзбекистон аэрокосмик соҳаси учун кадрлар тайёрлаш таклифини киритган эди.

XS
SM
MD
LG