Линклар

Шошилинч хабар
25 апрел 2018, Тошкент вақти: 17:27

Покистонда 8 ёшли қизнинг зўрлаб ўлдирилгани намойишларга сабаб бўлди


Норозилар ўлдирилган Зайнабнинг суратини кўтариб олиб намойишга чиқдилар.

Покистонда 8 ёшли қизалоқ Зайнаб Ансарий жинсий зўрланиб, кейин ўлдирилганига норозилик билдирган одамлар 11 январда намойишга чиқдилар.

“Жамоатул Ислом” диний партияси томонидан Пешоварда ва фаоллар томонидан Исломободда ўтказилган намойишларда норозилар полициядан Зайнаб Ансарий қотилини топиш ва жазолашни талаб қилди. Лаҳор шаҳрида ўтган намойишда ўнлаб одамлар автомобил йўлларини тўсиб қўйди.

-Жиноятчилар ўз вақтида аниқланиб, қўлга олинганида эди, менинг қизим бу жиноятчилариннг қурбонига айланмаган бўларди. Бу каби жиноятчиларга муносиб жазо берилганида эди, одамларнинг қизлари кўчада хавфсиз юра оларди. Бугунги кунда одамлар кўчага қизларини ёлғиз чиқаришга қўрқиб қолган, -деди ўлдирилган қизалоқнинг отаси Амин Ансарий.

Зайнаб Ансарий йўқолиб қолганидан тўрт кун ўтиб, 9 январда унинг жасади Касур шаҳридаги чиқинди қутисидан топилган.

XS
SM
MD
LG