Линклар

Шошилинч хабар
28 март 2024, Тошкент вақти: 13:46

Ички ишлар вазири: 11 ойда 201 нафар милиция ходими жиноий жавобгарликка тортилди


Тошкент шаҳри ИИБ профилактика инспектори порахўрлик ва мансаб ваколатини суиистеъмол қилиш жиноятларини содир этди (“Ҳуқуқ”, 28 декабрь). Исми ошкор этилмаган милиция зобити ўзи назорат қиладиган ҳудудда вақтинча рўйхатдан ўтмасдан яшаб келаётган ватандошни аниқлаган. Сўнг уни милиция таняч пунктига олиб келиб, уни жавобгарликка тортишини айтиб, ишни ёпиш эвазига пора сифатида 500 минг сўм пул ва иккита қази талаб қилди. Пропискасиз ватандош эса бу ҳақда ҳуқуқ идораларига хабар берди. Шу тариқа ИИБ зобити талаб қилинган порани олаётганда ушланган. Жиноий ишга оид бошқа тафсилотлар очиқланмаган. Бир неча кун аввал Ўзбекистон расмий агентлигига интервью берган мамлакат Ички ишлар вазири Пўлат Бобожонов жорий йил 11 ойида ичида ички ишлар тизимида 7,5 мингга яқин ходим интизомий жазога, 201 нафари эса жиноий жавобгарликка тортилганини маълум қилган.

XS
SM
MD
LG