Линклар

Шошилинч хабар
29 март 2024, Тошкент вақти: 03:35

Фаоллар АҚШ - Ўзбекистон савдо палатаси раисини Мирзиёевга таъсир ўтказишга чақирди


"Марказий Осиёда инсон ҳуқуқлари" ассоциацияси раҳбари Надежда Отаева очиқ хатни имзолаганлардан бири.
"Марказий Осиёда инсон ҳуқуқлари" ассоциацияси раҳбари Надежда Отаева очиқ хатни имзолаганлардан бири.

Мамлакатдан ташқарида яшаётган бир қатор ўзбекистонликлар имзолаган очиқ хатда Америка - Ўзбекистон савдо палатаси раиси Кэролин Лэмм Ўзбекистонда чиндан ҳам ислоҳотларолиб борилаяпти, деб ўйламасликка, бу масалада хомтама бўлмасликка чақирилган.

Мактуб муаллифлари фикрича, Ўзбекистондаги мавжуд шароит бу мамлакатга сармоя ётқизмоқчи бўлаётган ҳар қандай ҳорижий инвесторнинг бизнесига таҳдид солади.

Очиқ хатни имзолаганлар Америка - Ўзбекистон савдо палатаси раиси Кэролин Лэмм мурожаат қиларканлар, жумладан бундай ёзган:

“Сизни, шунингдек, президентни суд тизимини ислоҳ қилишга ҳамда коррупция билан боғлиқ ҳолатлар юзасидан тергов ўтказадиган мустақил, холис ва самарали орган таъсис этишга чақиришга даъват қиламиз”.

Очиқ хатни Надежда Отаева, Умида Ниёзова, Алишер Обидов каби инсон ҳуқуқлари ҳимоячилари, журналистлар, адиблар имзолаган.

"Ўзбекистон 24" телеканалининг хабар қилишича, Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевни Нью-ЙоркдагиЖон Кеннеди номидаги халқаро аэропортда Америка — Ўзбекистон савдо палатаси раиси Кэролин Лэмм кутиб олди.

Шавкат Мирзиёев Нью-Йоркка БМТ Бош Ассамблеясининг 72-сессиясида иштирок этиш учун борди.

XS
SM
MD
LG