Линклар

Шошилинч хабар
29 март 2024, Тошкент вақти: 15:55

"Дўстлик" орқали 1 кунда 5 мингдан ортиқ одам ўтди


Ўзбекистонга ўтиш учун навбатда турган қирғизистонликлар. "Дўстлик" назорат-ўтказиш пункти. 2017, сентябрь
Ўзбекистонга ўтиш учун навбатда турган қирғизистонликлар. "Дўстлик" назорат-ўтказиш пункти. 2017, сентябрь

12 сентябрь куни, шунингдек, 300 дан ортиқ автомашина Ўзбекистондан Қирғизистонга ва Қирғизистондан Ўзбекистонга ўтган.

Бу ҳақда БМТнинг Жиноятчилик ва наркотик моддаларга қарши кураш бошқармасининг халқаро координатори Юсуф Курбоновга таяниб, Азаттиқ радиоси хабар қилди.

Унинг айтишича, 13 сентябрь куни БМТ ёрдами билан икки давлат ўртасидаги чегарада Ўзбекистон ва Қирғизистон ҳуқуқ-тартибот органлари ходимлари учрашиб, жиноятчиликка қарши кураш масалаларини муҳокама қилди.

БМТ кўмагида “Дўстлик” назорат-ўтказиш пунктида чегараолди ҳудудларининг ҳамкорлигини қўллаб-қувватлаш мақсадида махсус ваколатхона очилган.

Ўзбекистон-Қирғизистон чегарасининг Андижон-Ўш автомобиль йўлидаги “Дўстлик”-“Достук” ўтказиш-назорат маскани 6 сентябрь куни икки давлат расмийлари иштирокида тантанали очилган эди.

“Ўзбекистон Республикаси ҳукумати билан Қирғиз Республикаси ўртасида Фуқароларнинг ўзаро келиб-кетишлари тўғрисида”ги битим 2007 йилнинг 12 февралидан кучга кирган.

Мазкур ҳужжатга биноан, Ўзбекистон фуқаролари Қирғизистонга ва Қирғизистон фуқаролари Ўзбекистонга визасиз 60 суткагача киришлари, чиқишлари, транзит ўтишлари ҳамда унда вақтинча бўлишлари мумкин.

XS
SM
MD
LG