Линклар

Шошилинч хабар
19 апрел 2024, Тошкент вақти: 08:07

Мирзиëев домлар иситилмагани учун жавоб берадиган вазирлик тузди


Президент Мирзиёев 18 апрелда имзолаган фармон билан "аҳолини сифатли уй-жой коммунал хизматлари билан қамраб олишни тубдан яхшилаш…” мақсадида Ўзбекистонда Уй-жой коммунал хизмат кўрсатиш вазирлиги ташкил этиладиган бўлди.

Янги вазирлик тузилиши билан бу соҳада нима ўзгаради? Озодлик бу савол жавобини билиш учун Тошкентдаги уй-жой ширкатларидан бирининг раиси ҳамда бир ҳуқуқшунос-уй бекасидан фармон билан танишиб, ўз фикрларини билдиришни сўради.

Янги вазирлик ва унинг "болалари"

Президентнинг “Уй-жой коммунал хизмат кўрсатиш тизимини бошқаришни янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги фармони билан Уй-жой коммунал хизмат кўрсатиш вазирлиги, вилоятларда бошқармалари ва шаҳарларда бўлимлари;.

Янги вазирлик ҳузурида Кўп хонадонли уй-жой фондидан фойдаланишни назорат қилиш инспекцияси ҳамда унинг вилоятлар ва Тошкент шаҳридаги ҳудудий инспекциялари;

“Кўп хонадонли уйлар, иссиқлик таъминоти объектлари қурилиши бўйича инжиниринг компанияси” давлат унитар корхонаси (ДУК) ва унинг ҳудудий филиаллари ташкил қилинадиган бўлди.

Янги вазирликнинг ваколатлари

Фармон билан янги вазирликликнинг ваколатларb белгилаб қўйилди. Масалан, ҳужжатда мана бундай дейилган:

“Ўзбекистон Республикаси Уй-жой коммунал хизмат кўрсатиш вазирлигининг ўз ваколатлари доирасида қабул қилган қарорлари вазирликлар, идоралар, маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органлари, шунингдек, хўжалик юритувчи субъектлар ва фуқаролар томонидан бажарилиши мажбурийдир”.

Нега ташкил қилинаяпти янги вазирлик?

Фармонни қабул қилиш зарурати қандай пайдо бўлгани унга берилган шарҳда тушунтирилар экан, жумладан, бундай дейилган:

Жойлардаги ижро ҳокимияти органлари хусусий уй-жой мулкдорлари ширкатлари ва уй-жой коммунал хизмат кўрсатиш ташкилотлари фаолиятини етарлича мувофиқлаштирмаяпти. Кўп хонадонли уй-жой фондини бошқариш ва ундан фойдаланиш борасида комплекс ёндашувнинг йўқлиги аҳолига сифатли ва кафолатли коммунал хизмат кўрсатиш тизимини янада такомиллаштиришга тўсиқ бўлмоқда ва уй-жой мулкдорларининг ҳақли эътирозига сабаб бўлмоқда”.

Президент фармони ва унга шарҳ билан мана бу ерда танишишингиз мумкин.

Уй-жой мулкдорлари ширкати бошқаруви раиси: Соҳа эгасиз қолиб кетган эди

Тошкент шаҳар, Яшнабод туманидаги “Гавҳар коммуналчи” уй-жой мулкдорлари ширкати бошқарувчи раиси Абдураҳмон Ташанов Озодликнинг илтимосига жавобан фармон билан танишиб чиққач, уни ижобий баҳолади:

- Шу пайтгача коммунал соҳа гуё хусусийлаштирилган, ҳамма ўзига ўзи эга бўлиб олган, лекин амалда эгасиз қолиб кетган эди. Расман бу соҳа ҳокимликларнинг капитал қурилиш бошқармаларига бириктирилган, лекин уй-жой мулкдорлари ширкатлари хусусий бўлгани учун бошқарув йўқ эди. Фармон билан, эндиликда, бошқарув битта қўлга ўтадиган кўринади, деди уй-жой мулкдорлари ширкати бошқарувчи раиси.

Унинг айтишича, Уй-жой коммунал хизмат кўрсатиш вазирлиги ташкил этилиши, айниқса, вилоятлардаги кўп қаватли уйлар аҳолисининг муаммоларини ечиш учун муҳим омил бўлиши мумкин. “Чунки у ерларда элементар қулайликлар, ҳатто оддий совуқ сув йўқ домлар бор”, деди Ташанов.

Тошкент шаҳар, Яшнабод туманидаги “Гавҳар коммуналчи” уй-жой мулкдорлари ширкати бошқарувчи раиси янги вазирлик ташкил қилиниши билан боғлиқ бошқа масалаларни ҳам тилга олди:

Уй-жой мулкдорлари ширкати раиси фармон ҳақида
Илтимос кутинг

Айни дамда медиа-манба мавжуд эмас

0:00 0:07:39 0:00
Бевосита линк

Ҳуқуқшунос-уй бекаси: Назорат кучайтирилишидан бошқа нарса кўрмадим

Президентнинг фармони билан танишиб, ўз фикрини билдиришини Тошкент шаҳар, Олмазор туман, Юқори Себзор маҳалласидаги кўпқаватли уйлардан бирида яшовчи ҳуқуқшунос Гулнора Оқиловадан илтимос қилдик.

Ҳуқуқшунос эътиборимизни янги вазирлик ҳузурида Кўп хонадонли уй-жой фондидан фойдаланишни назорат қилиш инспекцияси тузилаётганига қаратаркан, бундай деди:

- Ширкат бошлиқлари ишларини кузатадиган, текшириб турадиган, ширкатларнинг молиявий ишларини текшириб турадиган орган тузилаётганга ўхшайди ва менимча, шунга зарурат бор эди, деган Оқилова, фармонга умумий баҳо бераркан, “унинг “баракалла” деган таҳсинга сазовор жойини кўрмадим”, деди.

Ҳуқуқшунос Гулнора Оқилова фармон ҳақида
Илтимос кутинг

Айни дамда медиа-манба мавжуд эмас

0:00 0:04:59 0:00
Бевосита линк

Печка ёқилаётган домлар

Тошкентнинг Себзорида яшайдиган Гулнора Оқилова бу йил қишда иссиқлик меъёрдагидай бўлганини эътироф этди.

Лекин вилоятларда аҳвол кейинги йилларда ўта ёмон аҳволга келиб қолгани, кўп қаватли уйлардаги хонадонларга аҳоли ҳатто печка қуришга мажбур бўлаётгани иссиқ сув у ёқда турсин, ҳатто совуқ сув таъминотида узилишлар бўлиши Озодликка келаётган хабарлардан маълум.

Электр энергияси таъминотидаги узилишлар, табиий газ тақчиллигига эса, аҳоли аллақачон кўникиб қолган.

XS
SM
MD
LG