Линклар

Шошилинч хабар
28 март 2024, Тошкент вақти: 20:22

Обидхон қорининг ўғли "Стокҳолмдаги воқеа илдизини Ўзбекистон сиёсатидан излаш керак", деди


Довудхон Назаров
Довудхон Назаров

Швециядан бошпана топган таниқли имом Обидхон қори Назаровнинг ўғли - Довудхон Стокҳолмдаги террор ҳужумини кескин қоралади.

Довудхоннинг фикрича, жиноятда гумон қилинаётган 39 яшар ўзбекистонликнинг "жирканч ҳужум"ни содир этишига туртки бўлган омилларни унинг "дини, миллатидан эмас, балки уни ўз юртидан чиқиб, хориждаги бундай ҳаракатларни содир этишига сабаб бўлган Ўзбекистон ҳукумати сиёсатидан қидириш керак".

- Аслида биз бу кишини танимаймиз, шахсан мен уни таниган бирор киши билан гаплашмадим ҳали. Унинг аслида Швецияга яқинда келгани, пул топиш, оиласини боқиш, қорнини тўйғазиш мақсадида келгани ҳақида маълумотлар чиқаяпти. Лекин, ҳозир биз бу шахс ҳақида хулоса қилмаймиз, терговнинг якунини кутишимиз керак. Аммо, мавжуд маълумотларни таҳлил қиладиган бўлсак, уларни бундай "жирканч ишлар"ни қилишига уларнинг миллати ёки дини сабаб бўлмайди. Аввало, Ўзбекистон ҳукуматининг ижтимоий-иқтисодий сиёсатининг нақадар нотўғри эканининг исботи бу. Аслида бу одамлар Ўзбекистонда яшаши керак бўлган, Ўзбекистонда иш билан таъминланиши керак бўлган одамлар булар, - дейди Обидхон Довудхон ўғли.

Довудхон Обидхон ўғлига кўра, бу воқеадан отаси Обидхон қори ҳам хабар топган ва "қайғуга тушган": ​

- Дадамлар бўлаётган воқеаларни кузатиб бормоқдалар. Бу воқеадан чуқур қайғуга тушдилар. Жуда қаттиқ ҳафа бўлдилар. Бу воқеа ортидан бизнинг ўзбекистонликларга, мусулмонларга келадиган оғир синовлардан асрасин, деб дуо қилдилар, - дейди Обидхон.

Қуйида у билан суҳбатни тўлиқ тинглашингиз мумкин:

Д.Обидхон ўғли: Стокҳолмдаги воқеа илдизи дин ёки миллатдамас, Ўзбекистон сиёсатида
Илтимос кутинг

Айни дамда медиа-манба мавжуд эмас

0:00 0:12:08 0:00
Бевосита линк

7 апрель куни Швеция пойтахтида номаълум шахс юк машинасини одамлар устига ҳайдаши оқибатида 4 одам ўлди, 15 одам жароҳатланди.

Ўлганларнинг 2 нафари Швеция, бири Бельгия, яна бири Буюк Британия фуқаросидир. Жароҳатланганларнинг 10 нафари ҳануз шифохонада қолмоқда, улардан 4 нафарининг аҳволи оғирлиги айтилган.

​Швеция полицияси Стокҳолмдаги террорни содир этишда гумон қилинган ўнга яқин шахсни ушлаган ва улардан бири "Ислом давлати" экстремист гуруҳига мойил бўлган ва Швециядан депортация қилинишидан қўрқиб, яшириниб юрган 39 яшар ўзбекистонлик экани расман айтилган.

Бу воқеани қоралаган Довудхон Обидхон ўғли эса Швециядан бошпана топган сиёсий қочқин, ўзбекистонлик таниқли имом Обидхон қори Назаровнинг ўғлидир.

Обидхон қори Швецияда 2012 йилда сиуқасдга учраган, 5 йил шифохонада комада ётган ва бир ой муқаддам соғайиб, оёққа турган.

Довудхон ҳозир отасининг соғлиги секинлик билан тикланаётгани, шу кунларда у кишининг ўзини матбуотда чиқиш қилиши учун ҳозирлик кўрилаётганини айтмоқда.

XS
SM
MD
LG