Линклар

Шошилинч хабар
29 март 2024, Тошкент вақти: 04:41

Парижда француз ҳарбийсига пичоқ билан ҳужум қилган шахс мисрлик экани билдирилди


Париждаги машҳур Лувр музейида қўриқчилик қилаётган француз аскарига 3 феврал куни пичоқ билан ҳамла қилган шахс Миср ватандошидир. Бу ҳақда Париж прокурори Франсуа Молен журналистларга маълум қилди. Лекин, унинг исми очиқланмаётир.

Прокурор Моленга кўра, 29 ёшли мисрлик Парижга 29 январ куни сайёҳлик визаси билан келган. У Миср ватандошидир. Ҳозир полицияни ҳужумчи якка ўзи ҳаракат қилганми ёки кимнидир йўриқномасига амал қилганми, деган савол қизиқтирмоқда.

3 феврал куни эрталаб соат 10лар атрофида номаълум шахс Париждаги Лувр музейнинг кўргазмалар залига олиб борувчи зинапоя остонасида “Оллоҳу Акбар" дея пичоқ билан ҳужум қилмоқчи бўлган шахсни француз қўриқчиси ўқ отар қурол билан яралагани ҳақда Озодлик хабар берган эди.

Воқеа жойига борган Озодлик мухбири Гуласал Камолованинг айтишича, музейнинг савдо бўлимига зўрлик билан кириб бормоқчи бўлган ҳужумчи қорнидан ўқ еб, оғир жароҳатланган.

Ҳужумчига тегишли икки рюкзак текширилган, аммо портловчи моддалар топилмаган. Полицияга кўра, ҳужумна алоқадор кўрилган яна бир шахс қўлга олинган.

Гуласал Камолованинг Париждан хабар беришича, ҳодиса пайти музейдаги юзлаб томошабинларга ерга ётишга буйруқ берилган, кейинчалик эвакуация қилинган.

2015 йили ноябр ойида “Исломий давлат” террор гуруҳи уюштиргани айтилган ҳужумда 130 киши ҳалок бўлганидан бери Францияда хавфсизлик чоралари кучайтирилган.

Ўтган йил ёзида Ўрта ер денгизи соҳилидаги Ницца шаҳрида Франция миллий байрами куниномаълум шахс юк машинасини оломон устига ҳайдаб, 84 кишини ўлдирган эди.

XS
SM
MD
LG