Линклар

Шошилинч хабар
18 апрел 2024, Тошкент вақти: 16:49

"Қўрқмаслар" пикет уюштириб, Президент Мирзиёевга мурожаат қилди

"Sizdan Telegram" лойиҳасида Сиздан келаётган хабарлар, фото ва видеолар ўрин олади. Telegram, WhatsApp тармоғидаги рақамларимиз: +420 724 971 539; +420 724 740 755. Электрон почтамиз: ozodlikmail@gmail.com 60 йилдан зиёд вақт мобайнида холис журналистика андазалари асосида фаолият юритаётган Озодлик радиоси, агар истасангиз, шахсингиз сир қолишини кафолатлайди. ****************************************************************************** Муҳим эслатма: "Sizdan Telegram" лойиҳасида бериладиган маълумотлар учун Озодлик таҳририяти масъул эмас!

"Sizdan Telegram" лойиҳасида Сиздан келаётган хабарлар, фото ва видеолар ўрин олади. Telegram, WhatsApp тармоғидаги рақамларимиз: +420 724 971 539; +420 724 740 755. Электрон почтамиз: ozodlikmail@gmail.com 60 йилдан зиёд вақт мобайнида холис журналистика андазалари асосида фаолият юритаётган Озодлик радиоси, агар истасангиз, шахсингиз сир қолишини кафолатлайди. ******************************************************************************

Муҳим эслатма: "Sizdan Telegram" лойиҳасида бериладиган маълумотлар учун Озодлик таҳририяти масъул эмас!

"Қўрқмаслар" пикет уюштириб Президент Мирзиёевга мурожаат қилди

Ўзбекистонлик ҳуқуқ фаоллари Малоҳат Эшонқулова ва Елена Урлаевадан иборат "Қўрқмаслар" гуруҳи Шавкат Мирзиёевнинг буйруғи билан Тошкент шаҳрида очилган фуқаро қабулхоналари иши билан танишди.

Гуруҳнинг қабулхоналар билан танишувига оид хабарида бундай дейилган:

"Қабулхоналар бир неча кун олдин ўз фаолиятини бошлади. Ўзбекистонлик ҳуқуқ фаоллари Тошкентдаги фуқаро қабулхоналаридан иккитасини 16 ва 17 январ кунлари бориб кўрди.

17 январ 2017 йил. Ўзбекистон президенти девонининг фуқаро қабулхонаси.
17 январ 2017 йил. Ўзбекистон президенти девонининг фуқаро қабулхонаси.

Ўзбекистон Президенти девонининг фуқаро қабулхонасига аксар одамлар узоқ туман ва қишлоқлардан келган. Қабулхонага келганлар эрта тонгдан рўйхатдан ўтиши шарт. Елена Урлаева қабулхонанинг атрофида йиғилган одамларни суратга ола бошлаши билан, қўриқчилар милиция ходимларини телефон орқали чақира бошлади. Елена ва Малоҳат у ердан тезликда кетишга мажбур бўлишди.

Сўнг, Елена ва Малоҳат ЎзЛиДеП партиясининг фуқаро қабулхонасига ҳам боришди. Партия биносининг олдида Елена ва Малоҳат сиёсий ва диний маҳбусларни озод қилишни талаб қилиб, пикет ўтказмоқчи бўлди. Бироқ, бу ерда ҳам қўриқчи уларнинг кетишини талаб қилди.

"Қўрқмаслар" гуруҳи вакиллари қабулхонага кириш учун рўйхатдан ўтди ва сўнг қабулхонанинг ҳуқуқшуносига ариза топширди. Ушбу ариза билан улар сиёсий ва диний маҳбусларни озод қилиш талаби билан Шавкат Мирзиёевга мурожаат қилди. Бундан ташқари, Елена ва Малоҳат яна 7 ариза топширди. Бу аризаларда улар Шавкат Мирзиёевдан бир неча масалаларни ўрганиб чиқиш ва уларни ҳал қилишни сўради. Жумладан, Тошкент ва Сирдарё вилоятларида газ йўқлиги, сиёсий ва диний маҳбусларни озод этиш ва Малоҳат Эшонқуловани аввалги иш жойи "Ўзтелерадиокомпания"га тиклаш масалалари кўтарилди".

​-----------------------------------------------------------------------

Илтимос, "Sizdan Telegram" лойиҳасига юбораётган хабарингизга, имкони бўлса, фото, видео ёки бошқа ҳужжатларни илова қилинг!

"Газчилар қарзи йўқларга ҳам 600-700 минг сўмдан жарима солди"

"Мен Наманган тумани Тошбулоқ шаҳарчасиданман. Ўтган куни бизда газ ходимлари рейд ўтказишди.

Газчилар барча маҳаллаларни айланиб, қарзи йўқларга ҳам 600-700 минг сўмдан жарима солди. Шу жумладан, бизнинг уйга ҳам 700 минг жарима солди. Бироқ, уйдагилар ишхона орқали газга ҳар ой тўлаб юрган.

Бунга қарамай, газ идораси ходимлари, уй эгасини чақирмай, кўчадан газни узиб кетишган. Бизда ҳар йили шу ҳолат. Бойларни қарзини аҳолига ташлайди.

Газ идорасининг раиси "билганинга айтавер, пул тўлашга мажбурсан" деб айтди. Илтимос, бизга ёрдам беринг".

​-----------------------------------------------------------------------

Юқоридаги хабар Озодлик радиосига фото ёки видеосиз юборилган.

Илтимос, "Sizdan Telegram" лойиҳасига юбораётган хабарингизга, имкони бўлса, фото, видео ёки бошқа ҳужжатларни илова қилинг!

Мирзиёевнинг "Халқ билан мулоқот ва инсон манфаатлари йили"да ногирон қария кўчада қолмоқда

"Гап шундаки¸ мен бир йилдан ошиқ битта фирмада ишлайман. Қанча ишлаган бўлсам¸ ҳар сафар бир бечора, ночор одамни доим кўраман. Бир жойда доим - ишга кетаётганимда ҳам ёки қайтаётганимда ҳам кўраман ва жуда ачиниб кетаман ҳолатига. Энг ачинарлиси эса у қария одамку.

Биз ўзбек ёшларига доим қарияларни қадрлаш кераклигини ўргатишади, катталарга муносабат тўғрисида кўп лекциялар ўтилади. Бироқ, афсуски на катта ёшли, на кичкина ёшли одамлар бу қария инсонга эътибор беришади. Мен ҳам шундай ўтардим, чунки билмас эдим қандай ёрдам беришни ёки кимга мурожаат қилишни.

Яқинда ота-онам менга сизларга ёзишимни тавсия қилишди. Шу куниёқ, ишдан қайтаётганимда, ҳамма кўриши учун ва энг муҳими сизларни ишонтириш мақсадида, бу ночор одамни расмга олишга тўғри келди. Бу Фарғона шаҳар марказида бўлаётган ҳолат.

Ажаблантирадигани шуки, на милиция ходимлари эътибор бериб қариялар уйига жойлайди, на масъулиятли одамлар. Наҳотки, бизнинг юртимизда "қадрлаш қимматдир" деб турган бир пайтда, шунга ўхшаш инсонлар кўчаларда ётиб бу дунёдан кўз юмса. Қанча яна бу киши умрининг саноқли кунларини бу совуқ ва аччиқ ҳолатда устида бир юпқагина курткада ўтказади? Бу анча йиллардан буён ётиб келаётган киши.

Мен сизларга энг муҳим гапни ҳали айтмадим. Бу киши соғ эмас, яъни у инвалиддир. Иккала оёғи кесилган ва уларда протезлари бор. На уйи бор, на овқати. Тўғри, суратларни кўриб, "у ичадигандир" деб айтишингиз мумкин. Бироқ, ичса ҳам, совуқда бу табиийдир. Нима бўлганда ҳам бизга сизнинг ёрдамингиз керак.

Президент Мирзиёев бу йилни "халқ билан мулоқот йили" деб атаганлар. Агар сизлардан бир натижа бўлмаса, мен президентга ёзишга мажбур бўламан. Мен бошқа кузатиб тура олмайман. Мен сизлардан катта умид қилган учун биринчи бўлиб сизларга мурожаат қилдим. Сизларга ишонаман".

-----------------------------------------------------------------------

Илтимос, "Sizdan Telegram" лойиҳасига юбораётган хабарингизга, имкони бўлса, фото, видео ёки бошқа ҳужжатларни илова қилинг!

Домимиздаги ҳар бир квартира ҳовлига туалет қуриб олган, болалар уйдан чиқолмаяпти

​"Мен Самарқанд вилояти, Оқдарё тумани, Лоиш шаҳарчасидаги Ал-Бухорий кўчасида истиқомат қиламан. Бу ердаги 2 қаватли уйларда на чироқ бор, на газ.

Шу боис, уйлар жуда совуқ. Иситишга иложимиз йўқ. Умуман шароит йўқ. Кўп қаватли ўйда ўтин ёқишга мажбурмиз.

Ҳамма ўзига кўчада ўзича ҳожатхона ёки гараж қуриб қўйган. Битта машина кирса, иккинчиси киролмайди. Яъни машина қўйишга жой умуман йўқ. Шунинг учун, болаларимиз кўчага чиқиб ўйнолмайди. Барча ўринларни эгаллаб олган.

Мен ҳокимиятга икки марта бордим. "Барча мустақил қилинган қурилмалар 2016 йилгача бузилади", деб айтган эди. Бироқ, бирон-бир қурилма бузилмади. Қисқаси, ҳеч бир шароит йўқ. Домга ҳам қаралмаяпти".

-----------------------------------------------------------------------

Илтимос, "Sizdan Telegram" лойиҳасига юбораётган хабарингизга, имкони бўлса, фото, видео ёки бошқа ҳужжатларни илова қилинг!

Давомини ўқинг

XS
SM
MD
LG