Линклар

Шошилинч хабар
19 апрел 2024, Тошкент вақти: 16:35

Россиялик хакерларнинг АҚШ сайловига аралашуви юзасидан эшитувлар бошланди


Сенатнинг Қуролли кучлар бўйича қўмитаси раиси, республикачи Жон Маккейн.
Сенатнинг Қуролли кучлар бўйича қўмитаси раиси, республикачи Жон Маккейн.

АКШ Сенатида россиялик хакерларнинг Қўшма Штаталар президенти сайловига аралашгани эҳтимоли юзасидан эшитувлар бошланди.

Сенатнинг Қуролли кучлар бўйича қўмитаси раиси, республикачи Жон Маккейн эшитувлар бошида қилган чиқишида АҚШ Россия президенти Владимир Путиннинг Вашингтонга қарши ҳаракатлари, Украинанинг шарқидаги қуролли тўқнашувга алоқадорлиги ҳамда Қримни аннексия қилиб олгани учун самарали жавоб қайтариши кераклигини билдирди.

Сенатор-демократ Жек Риднинг фикрича, Россия ҳукумати нафақат Демократик партиянинг электрон почталарига ҳужум қилган, балки сохта маълумотлар тарқатиш билан Америка халқини адаштирмоқчи ва Америка демократиясига путур етказмоқчи бўлган.

Сенатнинг республикачи Жон Маккейн етакчилик қилаётган Қуролли кучлар бўйича қўмитасида Миллий разведка хизмати бошлиғи Жеймс Клеппер, Миллий хавфсизлик агентлиги етакчиси Майк Рожерс ва Мудофаа вазирининг разведка хизмати ўринбосари Марсел Леттрлар ҳисобот беради.

6 январ, жума куни АҚШнинг барча разведка хизматлари бошлиқлари мамлакатнинг янги сайланган президенти Дональд Трампга сайлов кампанияси давомидаги киберҳужумлар бўйича маълумот беради.

Хакерларнинг электрон почталарни бузиб киришини демократлар билан АҚШ разведка хизматлари республикачилар номзоди Дональд Трампнинг президент сайловидаги ғалабасига ёрдам бериш учун Москванинг қилган ҳаракати сифатида баҳолаган.

Трамп шу пайтгача бундай баёнотлар далил-исботсиз эканини айтиб келган, Россия эса, бу айбловларни инкор этган.

Эшитувларни сайтимизнинг рус тилидаги саҳифасида жонли режимда кузатишингиз мумкин.

XS
SM
MD
LG