Линклар

Шошилинч хабар
19 апрел 2024, Тошкент вақти: 03:36

Наманганда 10 ҳоким жавобгарликка тортилди


Шаҳрисабзда ота ва унинг икки ўғли отиб кетилди. Наманганда мева-сабзавот экспорти режасини бажармаган мансабдорлар жазоланди. Жорий ҳафта матбуот шу каби воқеалар ҳақида ёзди.

Янги йилдан дори нархига ортиқча устама қўйиш мумкин эмас

2017 йил 1 январдан кучга кирадиган тартибга мувофиқ четдан олиб келинадиган ва Ўзбекистонда ишлаб чиқарилган дори-дармон воситалари ва тиббиёт буюмларини чекланган савдо устамалари асосида сотилади (“Даракчи”, 29 декабрь).

Янги тартибга кўра, дори-дармон воситалари улгуржи савдода – сотиб олинган қийматидан 15 фоиздан ортиқ бўлмаган миқдорда, чакана савдода эса улгуржи нархидан 20 фоиздан ортиқ бўлмаган миқдорда сотилиши мумкин.

Наманганда мева-сабзавот экспорти режасини бажармаган мансабдорлар жазоланди

Наманган вилоятида жорий йил май-октябрь ойларида мева-сабзавот маҳсулотларини экспорт қилиш режаси бажарилмади (“Ҳуқуқ”, 29 декабрь).

Бош прокуратура бошқарма прокурори Муродилжон Мўминовга кўра, бунга экинларни парваришлаш ва ғалладан бўшаган майдонларга такрорий экинлар экиш, экспорт кўрсаткичлари бажарилишини тизимли ташкил этишда қатор камчиликларга йўл қўйилгани сабаб бўлган.

Мева-сабзавотни экспорт қилиш бўйича белгиланган режа бажарилмагани ва бошқа ҳолатлар сабабли Наманган вилояти Косонсой, Учқўрғон ва Чортоқ туманлари ҳокимлари, Косонсой, Поп, Тўрақўрғон, Учқўрғон, Чортоқ, Чуст ва Янгиқўрғон туманлари ҳокимларининг ўринбосарлари ҳамда 16 нафар фермер хўжалиги раҳбари маъмурий жавобгарликка тортилди.

38 нафар масъул шахс бу борада қонун бузилишига йўл қўймаслик хусусида расман огоҳлантирилган.

Шаҳрисабзда ота ва унинг икки ўғли отиб кетилди

Қашқадарё вилояти Шаҳрисабз туманида бир оиланинг уч вакили – II гуруҳ ногирони Абдуғани Қиёмов ва унинг икки ўғлини отиб қочган жиноятчи ушланди (“Постда”, 24 декабрь).

Маълум қилинишича, А.Қиёмов фарзандлари Жамшид ва Жасур билан ўзига қарашли қурилиши тугалланмаган бинода ишлаётганида нотаниш машина келиб тўхтайди.

Заҳри танг қилган машина ҳайдовчиси ва йўловчи уловдан тушиб йўл четида таҳорат ушатади. Шунда II гуруҳ ногирони А.Қиёмов нотаниш одамларга танбеҳ беради.

Мазкур танбеҳ боис икки ўртада жанжал чиқиб, нотаниш йўловчиларнинг бири ёнидан ўқотар қурол олиб, ота ва унинг икки ўғлини яралайди ва қочиб кетади.

Милиция ходимлари уч кишини ўққа тутган шахс Шаҳрисабз тумани Хўжахуросон қшилоғида яшовчи Қ.Ф. эканини аниқлаган ва уни қўлга олган. Мазкур жиноят ишига оид бошқа тафсилотлар очиқланмаган.

XS
SM
MD
LG