Линклар

Шошилинч хабар
19 апрел 2024, Тошкент вақти: 22:26

26 декабрь - Россияда мотам куни (ВИДЕО)


25 декабрь тонгида Сочи қирғоқларида қулаган самолётда ҳалок бўлганлар орасида 9 журналист ҳам бор эди.
25 декабрь тонгида Сочи қирғоқларида қулаган самолётда ҳалок бўлганлар орасида 9 журналист ҳам бор эди.

Бугун Россияда Мудофаа вазирлигига қарашли Ту-154 самолёти қулаши ортидан ҳалок бўлган 92 одам хотирасига мотам тутилмоқда.

Россия расмийлари самолётнинг қулашига террор ҳаракати сабаб бўлган, деган таҳмин ҳозирча кўриб чиқилмаётганини билдирди.

25 декабрь тонгида Сочи қирғоқларида қулаган ҳарбий самолёт ҳалокатига техник носозлик сабаб бўлгани тахмин қилинмоқда.

Бортда 84 йўловчи ва экипажнинг 8 аъзоси бўлган. Булар ҳарбийлар, Россиянинг машҳур Александров номидаги ҳарбий ансамбли ижрочилари ҳамда турли ОАВнинг 9 журналисти эди.​

26 декабрь Россияда мотам куни деб эълон қилинди
Илтимос кутинг

Айни дамда медиа-манба мавжуд эмас

0:00 0:01:41 0:00

Россия мудофаа вазири ўринбосари Николай Панков ҳалокатда Александров ансамблининг 68 ходими ҳалок бўлганини айтар экан: “Ансамбль бизнинг армиямиз рамзи бўлиб қолаверади ва ўз фаолиятини давом эттиради”, деб билдирди.

Ҳалокатга учраган самолёт Москвадан Сочига келган ва бу ердан Суриянинг Латакия шаҳрига йўл олаётган эди. Латакияда артистлар Россия ҳарбий базасидаги учувчиларга концерт дастурини намойиш этиши режалаштирилганди.

ЎзА агентлиги Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев Россия президенти Владимир Путинга ҳамдардлик мактуби йўллаганини хабар қилди.

"Қора денгиз узра Ту-154 самолётининг ҳалокатга учраши муносабати билан кўплаб кишилар ҳаёти бой берилгани ҳақида хабарни қалбимда чуқур қайғу билан қабул қилдим", дея иқтибос келтирди президент мактубидан агентлик.

XS
SM
MD
LG