Душанба куни кечқурин Швецариянинг Цюрих шаҳрида қуролланган шахс темир йўл яқинида жойлашган масжидга келган кишиларни ўққа тутди.
Цюрих полициясига кўра¸ қуролланган шахс масжид яқинида одамларга қарата ўт очган ва камида уч кишига жароҳат етказган.
Расмийларга кўра¸ қуролланган шахс масжид яқинида ўт очганидан кейин воқеа жойидан қочиб кетган ва ҳозирда Цюрих полицияси томонидан қидирилмоқда.
Полиция жароҳат олганлардан иккитасининг жароҳати жиддий эканлигини билдирган.
Воқеа жойи полиция томонидан ўраб олинган.