Линклар

Шошилинч хабар
20 апрел 2024, Тошкент вақти: 14:49

Андижонда беш одамни чопиб ўлдирган шахс тергов қилинмоқда


Россияда зўрликда айбланиб қамалган 28 яшар айбланувчи¸ беш одамни болта ва кетмон билан чопиб ўлдирганига иқрор бўлган.
Россияда зўрликда айбланиб қамалган 28 яшар айбланувчи¸ беш одамни болта ва кетмон билан чопиб ўлдирганига иқрор бўлган.

Андижон вилояти Избоскан тумани милициясига кўра, туман маркази Пойтуғ шаҳарчасида 5 миллион сўм учун 8 ёшли икки қизалоқ дохил беш кишини ўлдирган шахс тергов қилинмоқда.

Тергов ишига алоқадор зобитнинг Озодликка маълум қилишича, Ўткир Амонов исмли 28 яшар йигит 28 октябрда куннинг иккинчи ярмида бирин-кетин бир оиладан уч одам¸ шунингдек яна бир эркак ва бир қизалоқни кетмон ва болта билан чопиб ташлаганини эътироф этган.

Озодликка тергов га яқин манбадан маълум бўлишича, айни куннинг ўзида қўлга олинган Ўткир Амоновга Ўзбекистон Жиноят Кодексининг 97-моддаси “б” банди, яъни қасддан беш кишини ўлдириш айби қўйилган.

“Ўлимга тенг оддий ҳазил”

Тергов ишига алоқадор милиция зобитининг айтишича, дастлабки тергов хулосасига кўра¸ Пойтуғдаги қоп ва қанор ишлаб чиқариш корхонасида ишлаган Ўткир Амонов ўтган жума куни Жўра Сиддиқов кўчасида дастлаб ўз таниши 78 яшар Валентина Зверьевани кетмон билан чопиб ташлаган.

Милиция зобитига кўра, дастлабки тергов жараёнида Ўткир Амонов хусусий ҳаммом эгаси бўлган Валентина Зверьевани ўлдириб, гўёки у яшириб қўйган 5 миллион сўмни олмоқчи бўлганини айтган.

Тергов ишига алоқадор зобит Зверьеванинг таниши Амоновга қилган “оддий ҳазили” унинг ҳаётига зомин бўлганини айтади.

Шаҳарчада кўпчилик танийдиган Валя опа Ўткирга қизи Россиядан унга 5 миллион сўм юборганини ҳазиллашиб айтган. Аммо бу ўлимга тенг оддий ҳазил бўлиб ниҳоя топган. Ўткир кампирнинг уйига ҳафтада бир-икки марта ҳаммомга тушгани келиб тураркан. Амонов жума куни ҳаммом олиш баҳонасида кампирнинг уйига кириб, кетмон билан чопиб ўлдирган. Кейин, жасадни уйнинг туалети томонидаги сомонхонага яшириб, пулни қидиришга тушган,” - деди тергов ишига алоқадор зобит.

Қотилликлар силсиласи

Тергов ишидан маълум бўлишича, дастлабки қотилликни яшириш уриниши Амоновни қотилликлар силсиласига қўл уришга ундаган.

Шу пайт Валентина Зверьеванинг 1984 йилда туғилган невараси Дилафрўз Йўлдошева уйга кириб қолади. Энам қани? – деб сўраса, бир жойга кетди, менга уйга қараб тур деб айтди, деб қизни алдайди. Кейин, пайт пойлаб, Жўра Амонов аёлни болта билан чопиб ташлайди. Шу пайт Дилафрўзнинг 8 яшар қизи дугонаси билан кириб келади. Амонов уларни ҳам чопиб ташлайди. Кейин бўлса Нажмиддин Раҳмонов исмли 51 яшар шахс чўмилгани Валя опанинг уйига киради. Ўткир Амонов уни ҳам ўша жойда ўлдиради,” дейди мудҳиш манзарани тасвирлаган Избоскан тумани ички ишлар бўлими ходими.

Избоскан тумани ички ишлари маълумотига кўра, “қотил ўша куннинг ўзидаёқ, тезкор қидирув амалиёти натижасида қўлга олинган ва барча айбларга иқрор бўлган”.

Тергов ишидан маълум бўлишича,28 яшар Ўткир Амонов муқаддам Россияда судланган.

У Россияда бир аёлни жинсий зўрлашда айбдор деб топилиб, 2009 йилдан 2015 йиллар орасида ҳаётини панжара ортида ўтказган.

Агар маҳкама томонидан айбдор деб топилса, Ўткир Амонов 15 йилдан 25 йилга қадар ёки бир умрлик қамоқ жазосига ҳукм этилиши мумкин.

XS
SM
MD
LG