Линклар

Шошилинч хабар
28 март 2024, Тошкент вақти: 15:27

"Исломий давлат"нинг собиқ жорияси БМТнинг яхши ният элчиси бўлди


Ироқда “Исломий давлат” экстремист гуруҳи жанггарилари тарафидан уруш ўлжаси сифатида қул қилиниб, террорчилар қўлида жинсий зўрликларни бошидан кечирган язидий аёл БМТнинг яхши ният элчиси этиб тайинланди.

23 ёшли Надия Мурод Бази Таха 16 сентябр куни БМТ қароргоҳида вазифасига киришар экан, “Исломий давлат”ни геноцидда айблади.

Надия Муроднинг айтишича, ИД жанггарилари 2014 йилда унинг онаси ва акасини ўлдирган, ўзини эса бир неча марта қул қилиб сотган.

Уч ойлик қуллик ортидан Надия Германияга қочиб ўтишга муваффақ бўлди.

БМТ Бош котиби Бан Ги Мун Надия Мурод қулликни бошидан кечирган илк элчи эканини таъкидлади.

“Надиянинг бошдан кечирган мусибатлари одам садоси ва қулликка қарши кураш қанчалар муҳимлигини кўрсатмоқда”, - деди Бан Ги Мун.

XS
SM
MD
LG