Линклар

Шошилинч хабар
29 март 2024, Тошкент вақти: 17:30

Тошкентда газ қўйиш шоҳобчаси 300 сўмлик хизмат ҳақи ундиряпти


Тошкент шаҳри Юнусобод туманида автомобилига метан гази қуйдирган мижозлардан бири шоҳобча ишчилари ундан 300 сўм хизмат ҳақи олганидан шикоят қилиб, OzodMikrofonга мурожаат қилди. Ўзбекистонда ёқилғи қуйиш шоҳобчалари ишчилари мижозлардан хизмат ҳақи ундиргани илк бор кузатилмоқда. Шоҳобча раҳбарияти бу ҳолат юзасидан бирор изоҳ бермади, аммо масалани ўрганиб, натижани билдиришни ваъда қилди.

Озодликка Тошкент шаҳрининг Юнусобод туманидан қўнғироқ қилганини айтган Илҳом Абдусаматов Edem bolalar uyi ёқилғи қуйиш шоҳобчасида автомобилига метан гази қуйгани ва шоҳобча ходими ундан 500 сўм хизмат ҳақи ундирганини айтди.

Харидордан ундирилган хизмат ҳақи учун чек
Харидордан ундирилган хизмат ҳақи учун чек

- Шу пайтгача бунақасини кўрмаган эдим. Газ олдим ва кассага бориб, ҳақини тўладим. Кейин шоҳобчада хизмат қилиб юрган ходим мендан 500 ёки 600 сўм хизмат ҳақи беришни сўради. Мен хайрон бўлдим: "Нега, мен газга пул тўладимку?" десам, "Бизга ойлик беришмаяпти, шунга хизмат ҳақи олаяпмиз", деди. Мен 500 сўмни бердим, лекин кейин чек қоғозини сўрадим. Аввалига рад қилди, кейин охири тортишиб-тортишиб, 300 сўмга чек бериб, 200 сўмни қайтариб беришди. Муомаласини қўполлигини кўрсангиз, чек сўраганимга қанча қўполлик қилишди. Агар хизмат ҳақи олиш қонуний бўлса, чекини бериши керакми?!- деди Илҳом Абдусаматов.

Унинг айтишича, шоҳобча ходимлари сотилагн метан гази нархидан ташқари яна хизмат ҳақи ундирилиши сабаблари аниқ тушунтириб бера олмаган. Аммо, пулни олган ходим буни шоҳобча ишчиларига маош берилмаётгани билан изоҳлаган.

Илҳом Абдусаматов 12 апрель куни эрталаб шоҳобча ишчилари унинг кўз ўнгида бир неча мижоздан 300-600 сўм миқдорида хизмат ҳақи олингани, мижозлар эса хизмат ҳақини тўлаб, индамай кетаверганига гувоҳ бўлганини айтмоқда.

Қуйида Илҳом Абдусаматов билан суҳбатни тингланг:

OzodMikrofon: Тошкентда газ қуйиш шоҳобчаси 300 сўмлик хизмат ҳақи ундирди
Илтимос кутинг

Айни дамда медиа-манба мавжуд эмас

0:00 0:02:38 0:00
Бевосита линк

Бу мурожаат ортидан Озодлик Edem bolalar uyi ёқилғи қуйиш шоҳобчасига боғланди. Телефон гўшагини кўтарган ходим ўзини айни номдаги очиқ акциядорлик жамиятининг ходими, деб тақдим қилди ва газ қуйиш шоҳобчаси ушбу жамиятга тегишли эканини тасдиқлади.

Исмини айтмаган бу ходим шоҳобчада мижозлардан газ ҳақидан ташқари 300-600 сўм миқдорида хизмат ҳақи ундирилгани ҳақидаги мурожаатни эшитди.

Муаммони тасдиқламаган, аммо инкор ҳам қилмаган ходим: "Мен бу масалани суриштириб, натижани билиб қўяман. Ярим соатдан кейин қайтиб қўнғироқ қилинг", деди.

Озодлик айтилган муддатдан сўнг ва ундан сўнг ҳам қайта-қайта қўнғироқ қилди, аммо бошқа жавоб ололмади.

Шундан сўнг Тошкент шаҳридаги бир неча газ қуйиш шоҳобчаларига боғланган мухбир уларда хизмат ҳақи ундирилмаслигига гувоҳ бўлди:

"Аксинча, бошқа шоҳобчадан эмас, биздан газ олгани учун раҳмат айтиб, қўлимиз кўксимизда кузатворамизу, опа", деди Тошкентдаги шоҳобчалардан бирининг оператори.

OzodMikrofon рукнига келган ушбу мурожаатга шикоят қилинган Edem bolalar uyi ёқилғи қуйиш шоҳобчаси ва шоҳобчадан юқори турувчи жамиятдан расмий жавоб олишга уринишда давом этамиз.

Янгиликларни Озодликда кузатинг!

------------------------------------------------------------------------------------------

Муҳим эслатма: OzodMikrofon рукни остида берилаëтган фикр-мулоҳазалар оддий ўзбекистонликларнинг шахсий кўз қарашлари ифодаси ва бу мулоҳазалар учун Озодлик таҳририяти масъул эмас!

XS
SM
MD
LG