Линклар

Шошилинч хабар
19 апрел 2024, Тошкент вақти: 17:00

Қурултой: Чорак аср амалда турган 78 яшар Каримов қачон кетади?


Каримов 1990 йилда ва 2015 йилда
Каримов 1990 йилда ва 2015 йилда

Шу кунларда 78 ёшни қаршилаётган Ислом Каримов бундан 27 аввал Ўзбекистон ССР Коммунистик партияси Бош котиблигига тайинланган эди. Ўзбекистон конституциясида бир кишининг кетма-кет икки муддатдан ортиқ президент бўлиши мумкин эмаслиги аниқ ёзиб қўйилган бўлса ҳам, бу Ислом Каримовнинг чорак аср президент бўлишига монелик қилмади.

Чорак аср президент бўлган 78 яшар Каримов лавозимида яна қанча ўтиради¸ деган савол жавобини Қурултой эшитиришида қидирдик.

Муҳокама қатнашчилари Каримовни “ëшини яшаб-ошини ошаган” раҳбар сифатида нафақага кетсин деб тилак билдиришди.

Чорак аср амалда турган 78 яшар Каримов яна қанча ўтиради?
Илтимос кутинг

Айни дамда медиа-манба мавжуд эмас

0:00 0:38:27 0:00
Бевосита линк

Каримовнинг қариб қолгани ҳақида бундан 7 йил олдинги суҳбатда "Ўзбеклар иши"¸ "Пахта иши" деб номланган жараëн терговчиси Телман Гдлян гапирган эди.

Телман Гдлян Каримовнинг ëши бир жойга бориб мункиллаб қолибди деган эди:

- Бугун¸ 16 июн 2009 йил¸ телевизорда Шанхай ҳамкорлик ташкилоти йиғинида Каримовни кўриб танимадим. Анча ўзини олдириб қўйибди. Екатеринбургда ўтиришини кўриб, шарти кетиб парти қолибди деб ўйладим¸- деган эди 90- йилларнинг афсонавий терговчиси.

Гдляннинг гапидан етти йил ўтиб ëши бир жойга борган бўлса ҳам лавозим курсисига ëпишган Каримов ҳақида ҳажвий суратлар чоп қилинди.

OZOD-VIDEO: Каримов 78 ëшда
Илтимос кутинг
Киритиш (Embed)

Айни дамда медиа-манба мавжуд эмас

0:00 0:04:37 0:00

Умуман, ëши бир ерга борса ҳам лавозимидан айрилишни истамаган “абадий иқтидор соҳиблари” мавзуси ўтган ҳафта америкалик комедиант¸ таниқли қизиқчи Жерри Сейнфелд билан суҳбат чоғида АҚШ Президенти Барак Обама тарафидан таҳлил қилинди.

Жарри Сейнфелнинг “жаҳон лидерларидан қанчаси ақлдан озган” деган саволига Оқ уй соҳиби анчайин батафсил жавоб қайтарди:

- Анчаси¸ улар ҳокимиятда қанча узоқ ўтирса ақлдан озиш эхтимоли шунча кучаяди. Улар қариб бошлайди¸ оғрийди¸ сийдигини ушлай олмай қолади. Шунга қарамасдан улар қўлида мутлақ ҳокимият жамланган бўлади. Ҳокимият инсонни заҳарлайди. Бу жуда қайғули. Чекланмаган ҳокимият ва пул одамни нормал фикрлашига йўл бермайди¸- деди дунëдаги энг қудратли давлат президенти.

XS
SM
MD
LG