Линклар

Шошилинч хабар
29 март 2024, Тошкент вақти: 04:50

"Ишидчи армани" можароси Жиззах ҳокимлигини асабийлаштирмоқда


Ўзбекистонда ИШИДга аъзоликда айбланаëтган Арамаис Авакян
Ўзбекистонда ИШИДга аъзоликда айбланаëтган Арамаис Авакян

Ишидчилик¸ жиҳодчилик, конституциявий тузумга тажовуз каби оғир жиноятларда айбланаётган жиззахлик фермер, насроний Арамаис Авакян устидан ўтаётган маҳкаманинг халқаро матбуот эътиборига тушиб¸ арманлар эътирозига сабаб бўлгани бу жанжалнинг "бош қаҳрамонлари"дан деб кўрилаëтган Пахтакор ҳокимини оғир аҳволга солиб қўйди.

Ўзини "Арамаиснинг дўстиман" деб айтган жиззахлик Дилшод Озодлик билан суҳбатда Авакян иши бўйича халқаро ташкилотлардан сўров келганидан кейин маҳбуснинг аҳволи яхшиланганини айтади:

- Ҳозир¸ шу кунда қийноқ қўлланилмагани аниқ. Тиббий ëрдам кўрсатилмоқда. Ташқаридан овқат ва дори киритишнинг ҳам иложи бўлди¸ дейди суҳбатдош.

Унга кўра¸ маҳкама жараëнининг маҳаллий журналист Сид Янишев ва халқаро радио мухбирлари тарафидан жиддий кузатилиши суд жараëнига ҳам таъсир қилган.

Дилшоднинг айтишича¸ жорий ҳафтадаги суд мажлисларида Арамаис Авакянга судялар бир оз эринлик беришган:

- Арамаис гувоҳларга ва бошқа иштирокчиларга бемалол саволлар берди¸ фактларни аниқлаштирди. Судя ҳам, прокурор хам унинг сўзларини илгариги каби бўлиб қўйишмади¸ деди маҳбуснинг дўсти Дилшод.

Суд жараëнидан лавҳалар Озодликда эфирга кетганидан кейин ўтган кейинги икки суд мажлисида Арамаисга қарши кўрсатма берган гувоҳлар, ўз кўрсатмаларини ўзгартиришган.

Дилшоднинг ишонишича¸ маҳкаманинг матбуотда ëритилиши суд ҳакамларини довдиратиб қўйган:

- Арамаис Авакян иши халқаро матбуотда кўринди, ҳаттоки Арманистон хукуматининг хавотирига сабаб бўлди. Гувоҳлар энди Арамаисга қарши кўрсатма бермай қўйди. Арамаисни озод қилишлари мумкин¸ деган тааасурот бор¸ дейди суҳбатдош.

18 январь куни Пахтакор туман ҳокимлигига чақирилган Арамаиснинг хотини Ширин Турсуновани ҳокимлик биносида ҳоким Ғофур Қаршибоевнинг муовини Фотима Расулова, маданий-тарғибот ишлари бўйича ходими Карим Тотлибоев, Алишер Очилов ва маҳаллалар бўйича вакил Раъно Завқиевалар кутиб олиб¸ “Арамаис иши яхшилик билан тугайди¸ сиз хавотир олманг” деб айтишган.

Шириннинг айтишича, ўзини бир хонага олиб киришиб, Элтуз¸ Озодлик ва бошқа сайтларда чиққан интервьюларини кўрсатишган.

Учрашувдаги расмийлар, Ширинни тинчлантиришга уринишган ва у билан бирга келган опасига таъсир ўтказмоқчи бўлишган. "Синглингизни йўлга солинг, суд тугагунга қадар жим юрсин"¸ дейишган.

Учрашув сўнгида ҳокимият вакиллари Ширин Турсиновага эрининг айби исботланмаса¸ албатта¸ озод этилишини айтиб, хушмуомалалик билан кузатиб қўйишган.

Матбуотдан қўрқиш

Озодликнинг судда қатнашган манбалари ўзларининг қизиқ эврилиш гувоҳи бўлишганини айтади.

22 январь куни давом этган суд мажлисида ҳоким вакили Карим Тoтлибаев суд раиси Асқар Мамараҳимовга мурожаат қиларкан, Озодлик радиоси орқали туман ҳокимига туҳмат қилганлар, ҳамда шу радиога интервью берганларга жазо тайинлашни сўради¸ дейди судда қатнашган Дилшод:

- У суд раисидан, Арамаис Авакяндан яна бир бор туман ҳокими Ғофур Қаршибоевга эътирози бор ёки йўқлигини сўрашни илтимос қилди. Лекин суд раиси Асқар Мамараҳимов бу масала бўйича Арамаис аввалги мажлисда гапирганини айтиб, ҳоким вакилининг бу сўровини рад қилган. "У ҳолда¸ Озодлик радиосига интервью ва хабарлар бераётганларга чора кўринг” ¸ деган Карим Тoтлибаев. Суд раиси эса унга, “Биз фуқароларнинг кимга нима дейишларини тақиқлай олмаймиз. Буни ўзларингиз Маҳалла фуқаролар кенгашлари билан маслаҳатлашиб, ҳал қилинглар. Маҳаллага чақириб¸ ташвиқот ва тарғибот қилинглар”¸ деб жавоб берди¸ дейди суҳбатдош.

Жиззах вилояти Ички ишлар бошқармасидаги манбаанинг айтишича, Пахтакор тумани ҳокимининг фермер Арамаис Авакяннинг хўжалигини тортиб олиш мақсадида, фермерни қамоққа олдиргани хақидаги хорижий оммавий ахборот воситаларида тарқатилган хабарлар, нафақат туман, балки вилоят ҳокимлигидаги амалдорларни ҳам ташвишга солган.

Жорий ҳафта Пахтакор туманида бўлиб ўтган фаоллар йиғилиши қатнашчилари¸ Элтуз Интернет нашрида Арамаис тақдирига оид мақолалар эълон қилган Канадада истиқомат қилаëтган журналист Улуғбек Ҳайдаров фаолиятини танқид қилишган.

“Меҳнаткашлар йиғини” қатнашчилари Жиззахда ўсиб-улғайган журналист “Улуғбек Ҳайдаров фаровон мамлакатга бориб олиб вақтинчалик қийинчиликлар даврини кечираëтган ўз юртига туҳмат тошини отган” дея “лаънатлашди”¸ дейди Озодлик манбалари.

Туман ҳокимлигининг маданий тарғибот ишлари бўйича маъсули Карим Тотлибоев, Алишер Очилов ва маҳаллалар бўйича вакил Раъно Завқиевалар йиғилган “меҳнаткашлар”га Озодлик мухбири билан гаплашмасликни “тавсия” қилишган.

Бундан олдин 14 декабрь куни Ширин Турсунова дохил қамалганларнинг яқинлари суд бўлмасдан туриб маҳаллада сазойи қилинган эди.

Бобур маҳалласида бўлиб ўтган фаоллар йиғилишида маҳалла раиси ҳали устидан суд ҳукми ўқилмаган Арамаис Авакянни “Ишидчи ва террорчи” деб атаган ва МХХдан келган тавқи-лаънат мактубини ўқиб берган эди.

Тўқсон варақлик айблов

Арамаис Авакян ва унинг 4 нафар шеригига “Ўзбекистон Республикасининг конституциявий тузумига тажовуз қилиш” ( 159-модда) ва “Диний экстремистик, сепаратистик, фундаменталистик ёки бошқа тақиқланган ташкилотлар тузиш, уларга раҳбарлик қилиш, уларда иштирок этиш” (244-модда) каби моддалар бўйича айблов эълон қилинган.

XS
SM
MD
LG