Линклар

Шошилинч хабар
25 апрел 2024, Тошкент вақти: 06:37

OzodMikrofon: Домодедовога бораётган ўзбеклар, фирибгар таксидан эҳтиёт бўлинг!


Озодликка Москвадан боғланган ўзбекистонлик меҳнат муҳожири Баҳодир Домодедовога бораётган ҳамюртларини ёлғочи ва фирибгар такси ҳайдовчилардан эҳтиёт бўлишга чақирди.

Унинг айтишича, сўнгги пайтларда аэропортда муҳожирларни авраб, таксига миндирадиган, сўнгра эса катта миқдорда пулини оладиган фирибгарлар пайдо бўлган:

- Олдинига метрогача 100 рубль, деб таксисига чиқариб олади-да, кейин йўл ярмига етиб борганда: "Мен километрига 100 рубль дегандим, сен тушунмадинг, бермасанг, полицияга топширвораман!" деб қўрқитади. Бечора янги борган, таксичи қўрқитса, лаққа тушадиганлар бор. Кунига 3-4 бечора илинади шуларга. Битта таксичини ушлаб, полицияга бердик. Нима чора кўрганидан бехабармиз ҳали. Шуни "Ўзбекистон ҳаво йўллари" орқали билет сотаётгандами ёки учириб юбораётгандами - ишқилиб, одамларни огоҳлантирсак, савоб бўларди! - дейди Баҳодир.

Қуйида у киши билан суҳбатни тўлиқ тинглашингиз мумкин:

Озодмикрофон: Домодедовога бораëтган ўзбеклар фирибгар таксичилардан эҳтиëт бўлинг
Илтимос кутинг

Айни дамда медиа-манба мавжуд эмас

0:00 0:03:22 0:00
Бевосита линк

Муҳим эслатма: “Озод микрофон” рукни остида берилаëтган фикр-мулоҳазалар оддий ўзбекистонликларнинг шахсий кўз қарашлари ифодаси ва бу мулоҳазалар учун Озодлик таҳририяти масъул эмас!

XS
SM
MD
LG