Тошкентдаги Тожикистон элчихонаси устидан шикоят тушди
Мен бугун Тошкентдаги Тожикистон элчихонасига ишим тушиб борган эдим. Ўзбекистондаги Тожикистон элчихонасида доимий рўйхатда турадиган Тожикистон фуқаролари ўз элчихонасидан норозилар.
Ўзбекистонга кимдир Тожикистондан қариндоши ёки дўстини меҳмондорчиликка чақирса, таклифнома юборади. У одам Тожикистондан келганидан кейин сиз у таклифнома билан Тожикистон элчихонасига борасиз, бир ойлик чикиш визаси учун элчихонага 4$, икки ой учун 10$ тўлайсиз ва йигирма беш кун кутасиз агарда элчихона ходимларига 10$ ўрнига 50$ берсангиз бир кунда қилиб беришади.
Тожикистон элчихонаси ходимлари давлат идорасини ўзларининг шахсий идорага айлантириб олишган. Одамлар Тожикистон элчихонаси атрофига тонг сахар иккидан навбатга туришади. Элчихона ходимларини иш вақти 9:00 да бошланади лекин ўз хоҳишларига кўра 10:30 да истаса, 11:30 да иш бошлайди.
12:30 да тушликка чиқишади. Хоҳлашса 14:30 да иш бошлайди.
Бу сузлардан мақсад шуки, Тожикистон Республикаси элчихонаси ходимлари ўз фуқароларини хурмат килиб хурматларини жойга қўйишини талаб қилиб, бу гапларни Тожикистон ташқи ишлар вазирлигига етказиш.
Тошкент вилоятида яшовчи фуқаро З.М
Цемент қироли ва унинг қуллари
Бекобод цемент заводи ишчисиман. Бизни ишдан сўнг қўшимча меҳнат қилишга мажбурлашяпти. Айниқса бошлиқ Пўлатхўжаев Комилжон дегани бор. Иш соатларимиз тугаган бўлса ҳам 12-13 саотлаб иш бўлиб кетяпти. Атрофларни тозалатади, юк кўтарилади ва ҳоказо.
Саратондан азият чекаётган ёш болакай Ҳайитмуродга қон керак
Озодликка Фейсбук орқали келган ушбу хабарга кўра, жиззахлик бу болакай саратон билан курашмоқда. Унинг оиласи эса молиявий ночор аҳволдаки, уларни пул тўламаганликлари учун ижарага яшаб турган квартирадан ҳайдаб чиқаришмоқда. Оиланинг баъзида ейишга овқати йўқ. Ҳайитмуроднинг отаси Асад ака касби бўйича ҳайдовчи, бироқ ҳозир ишсиз қолган.
Ҳайитмуроднинг ўзи ҳозирда Жиззахдаги касалхонада. Оилага юборилган барча пуллар уни даволаш учун сарфланди. Ҳозирда Ҳайитмуродга зудлик билан - III (Rh) учинчи гуруҳ қон зарур.
Ёрдам берувчилар бўлса, марҳамат Асад ака билан боғланинг + 998 93 299 08 02
Ҳайитмуроднинг онаси + 998 94631 83 02
Ҳайитмуроднинг касаллиги оид барча ҳужжатларнинг шу ерда топасиз:
https://www.facebook.com/helptohaitmurod/ саҳифа куратори Жамила Ибрагимова +9998973440611
Ўзбекистонда нефт ташувчи ҳайдовчилар норози
Биз Ангрен - Поп йўналишида "Автонефттранс" ҳайдовчилари ойлик етишмовчилигидан жуда қийналиб кетдик. Ўтган йил декабр ойлигини мана эндигина карточкага ўтказишди. Ҳаммаси бўлиб 1600 ҳайдовчи бор. Қилидиган ишимиз Фарғона нефт қайта ишлаб заводига "Ангрен - Поп" йўналишида нефт ташимиз. Ахир бензин сотилади. Нақд пул тушади. Шу пулларни ким еб кетмоқда?