Линклар

Шошилинч хабар
29 март 2024, Тошкент вақти: 03:14

“Ўрикзор”да стоянка нархи ўн минг сўмга кўтарилганидан тадбиркорлар норози бўлмоқда


Ўрикзор бозори автомобиль стоянкаси
Ўрикзор бозори автомобиль стоянкаси

Тошкент шаҳрининг “Ўрикзор савдо комплекси”даги тадбиркорлар бозорга юк олиб кирадиган автомобилларга кириш нархи ўн минг сўмга чиқиб кетганидан шикоят қилмоқда. Уларнинг айтишларича, бу тўлов эвазига ҳеч қандай квитанция берилмайди. Янги йил арафасида стоянканинг ярми бўлиниб ёпиб қўйилганидан сўнг, бозорга автомобилда кириш яна ҳам мушкуллашди.

“Ўрикзор савдо комплекси”да савдо қиладиган бир гуруҳ тадбиркорлар бозор маъмуриятининг автомобилларнинг бозорга кириши учун йиғиладиган пул миқдори ошиб бораётганидан шикоят қилди:

“Бизнинг Ўрикзордаги бозор стоянкасида ҳар куни тўполон. Олдин ставкамиз соати 2000 сўм эди, дўкончилардан эса мол олиб киргани учун 5000 сўм оларди. Бунисига ҳам кўнувдик. Энди эса шунинг нархи 10 минг сўмга чиқди. Стоянкачилар ўзларига хон, ўзларига бек. На бир чек беради, на бир қоғоз. Тасаввур қилинг бир ойда 300 минг сўм битта стоянкани ўзига берамиз”, деди тадбиркорлардан бири.

Бозор стоянкасининг ярми йўл қурилиши учун тўсиб қўйилди
Бозор стоянкасининг ярми йўл қурилиши учун тўсиб қўйилди

Бозордаги бошқа бир тадбиркорнинг айтишича, стоянканинг ярми бўлиб қўйилганидан сўнг бозорга кириш яна ҳам қийинлашди:

“Стоянкани кичрайтириб қўйишдику. Йўл қилишмоқчи экан. Шунга ваапше пробка бўп кетяпти. Айниқса бозорга харидга келганлар жуда қийналяпти. Уларнинг аксарияти мошинасини узоққа қўйиб келгани учун бозорнинг четидан харид қилиб қайтяпти. Бозорнинг ичкарисида савдо сустлашган”, деди тадбиркор.

Жиззахлик ҳайдовчининг айтишича, “Ўрикзор” стоянкаси Тошкент бозорлари ичида энг қиммати бўлиб қолмоқда:

“Масалан, менинг клиентларим ҳам Абу Сахийдан, ҳам Ўрикзордан бозор қилишади. Абу Сахийда неча соат турсам ҳам 2000 сўм олади. Ўрикзорда эса бир соатдан кейин нархлар кўтарила бошлайди. Икки соати 4000 сўм ва ўн минг сўмгача”, деди жиззахлик ҳайдовчи.

Бу жой қарийб бир ойдан буён бўш ётибди, на йўл қуриляпти, на стоянкага русхсат бериляпти
Бу жой қарийб бир ойдан буён бўш ётибди, на йўл қуриляпти, на стоянкага русхсат бериляпти

Озодлик “Ўрикзор савдо комплекси” маъмуриятидан бу масалага изоҳ олиш учун икки кун уннади. Ҳар сафар телефон гўшагини кўтарган ходим бозор мулозимларининг ҳаммаси “территория”да эканини айтди. Кечга бориб эса бозор телефони автомат жавобга улаб қўйилди.

Ўрикзор Тошкентдаги энг катта озиқ-овқат ва қурилиш моллари билан савдо қилувчи улгуржи бозорлардан бири ҳисобланади. Бозор ташкил этилганига чорак асрдан ошган бўлсада ҳануз автомобиллар турар жойлари муаммоси ҳал қилинмаган.

Бозордаги стоянка нархлари пойтахтдаги бошқа бозорлардагига нисбатан анча қиммат эканлиги айтилади.

Харидорлар ва тадбиркорлар автомобиль эгаларидан ҳар куни ўн миллионлаб сўм йиғиб олинаётгани, бироқ бу фойда бошқа чўнтакларга кириб кетаётганини иддао қиладилар.

XS
SM
MD
LG