Линклар

Шошилинч хабар
19 апрел 2024, Тошкент вақти: 17:27

Президент табриги намойиш этилган пайт уни ўқиган сухандон ўлик бўлган


Ўзбекистон давлат телеканаллари 31 декабрь куни ярим тунда президент Ислом Каримовнинг Абдумўмин Ўтбосаров ўқиган янги йил табригини намойиш этган. Ҳамкасбларининг айтишича, табрик эфирга берилган пайтда Ўтбосаров ўлик бўлган.

Озодлик манбаларига кўра, президент табриги 30 декабрь куни ёзиб олинган бўлган.

31 декабрь куни эса табрикнинг ўзгартирилган вариантини ўқиш зарурати пайдо бўлган.

Шу куни Абдумўмин Ўтбосаров уйидан зудликда телевидениега чақиртирилган.

Ўзгартирилган матнни ёзиш жараёнида Абдумўмин Ўтбосаровнинг тоби қочган.

Юрак ҳуружи ортидан таниқли суҳандон шифохонага олиб кетилган.

Сўнг матнни Алишер Бадалов исмли бошқа бир дикторга ҳам ўқитиб кўришган.

Лекин, телевидение раҳбарияти Ўтбосаров ўқиган табрикни эфирга беришга қарор қилган.

Ҳамкасблари эса Абдумўмин Ўтбосаровнинг ҳаётдан кўз юмгани ҳақида 31 декабрь куни, яъни у ўқиган президент табриги эфирга берилмасидан олдин хабар топишган.

Интернетдаги айрим нашрларда Ўтбосаров ишдан рухсатсиз кетиб қолгани учун 31 декабрь куни телевидение раҳбариятидан гап эшитгани ҳақида ҳам хабарлар бор.

Ўзбекистон Давлат телевидениеси раҳбарияти бу хабарлар юзасидан изоҳ бермади.

Узоқ йил ишлаган сухандон Абдумўмин Ўтбосаров вафот этгани ҳақида давлат телевидениеси ва матбуотида хабар ҳам берилмади.

Ўзбекистон давлат телерадиокомпанияси учун бу сўнгги бир йил ичидаги иккинчи катта йўқотиш бўлди. 2015 йилнинг 2 март куни яна бир машҳур сухандон Раҳматилла Мирзаев ўз уйи олдида ўлдириб кетилган эди.

Кейинчалик сухандоннинг ўлдирилишига унинг ўғли Умид Мирзаевнинг алоқадорлиги аниқланди. Август ойида бўлиб ўтган судда сухандонни ўлдиришда айбдор, деб топилган Умид Мирзаев 18 йил, унинг шериги Қудрат Шоазизов 14 йиллик қамоқ жазосига ҳукм қилинди.

XS
SM
MD
LG